

“Наполи”га ўтишимдан олдин “Арсенал” билан шартнома имзолаш имконига эга бўлдим. Музокаралар олиб бордик, аммо мени сотиб олишмади, Ўзилни эса 80 млнга харид қилишди.
Улар менга: “Бизда кўп пул сарфлашга имкон йўқ. Нархинг баланд”, деб айтишди. Кейин Неаполга кетдим. 2 кундан сўнг эса “Арсенал” Ўзилни 80 миллион еврога сотиб олганини кўрдим”, дейди Игуаин.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли аргентиналик 2013-2016 йилларда “Наполи” шарафини ҳимоя қилган.



