Игуаин: "Голимни Гаттузога бағишлайман"

Aslanov Jasurbek
30 дек 2018, 12:10
"Милан" ҳужумчиси Гонсало Игуаин СПАЛга қарши А Сериянинг 19-тур учрашувида урган голини мураббий Женнаро Гаттузога бағишлади.

Ўйин 2:1 ҳисобида миланликлар ғалабаси билан якунланди.

"Бу муҳим гол ва муҳим уч очко. Энди тоза виждон билан оиламиз даврасида дам олсак бўлаверади. Биламан, мухлислар мендан кўпроғини кутишмоқда. "Милан" А Сериядаги ишини шу рухда давом эттиради. Голимни мураббий Гаттузога бағишлайман. Женнаро доимо менга ишонган" - дейди Игуаин.

А Серия турнир жадвали билан танишинг.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia