

Бош мураббий Хорхе Сампаоли ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасидаги муҳим ўйинларга таклиф этган футболчилари орасида Игуаинга жой топилмади. Аргентина Перу (6 октябрь) ва Эквадор (11 октябрь) терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Жароҳати сабаб “Манчестер Сити” ҳужумчиси Серхио Агуэро ҳам сафдан чиққан. Ҳужум чизиғида Лионель Мессидан ташқари Пауло Дибала (“Ювентус”), Мауро Икарди (“Интер”), Алехандро Гомес (“Аталанта”), Дарио Бенедетто (“Бока Хуниорс”) ва Лаутаро Акоста (“Ланус”) ҳаракат қилиши мумкин.




