Игуаин 9та ўйиндан иборат голсиз сериясига чек қўйди

29 апр 2018, 07:05
“Ювентус” ҳужумчиси Гонсало Игуаин Италия А Сериясининг 35-турида доирасидаги “Интер” билан бўлиб ўтган ўйин (3:2)да жамоасининг ғалаба тўпини киритди.

Бу билан аргентиналик ҳужумчи ўзининг 9та ўйиндан иборат голсиз сериясига барҳам берди. Игуаин сўнгги бор 14 март куни “Аталанта”га қарши кечган учрашув (2:0)да гол киритганди.

Маълумот учун, Гонсало ўшандан бери “Ювентус” таркибида 7та, Аргентина терма жамоаси сафида 2та учрашувдан бери рақиблар дарвозасини ишғол қила олмаётган эди. 

Ўхшаш янгиликлар