UZ

Сўнгги янгиликлар

00:56Иван Бошкович: "Жамоада мувозанатни ушлашимиз керак"  1 00:48Суперлига-2024. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари   0 00:45Евро-2024. Нидерландия — Туркия 0:1 (матнли трансляция)  23 00:25Ўзбекистон кубоги. “Арал” - “Пахтакор” 0:1  0 00:15Ўзбекистон кубоги. “Сўғдиёна” - “Нефтчи” 1:0, Захирадан тушган Ҳошимов 20 оснияда гол урди  1 23:40Евро-2024. Англия Швейцарияни пенальтилар сериясига кўра мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди!  62 23:26Ван де Бек испан клубига ўтадими?  0 23:06Ўзбекистон кубоги. "Сўғдиёна" экстра таймларнинг 112-дақиқасида урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  33 23:01Нидерлания — Туркия. Таркиблар маълум  7 22:26Ўзбекистон Кубоги. Умар Адҳамзоданинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Пахтакор"га "Арал" устидан ғалаба келтирди  69 22:05Кантедан ўзига хос рекорд  0 21:42Ўзбекистон кубоги. Чорак финалга қуръа ташланди  17 20:27Расман: Испания Қироллиги футбол федерацияси Педрининг жароҳати бўйича маълумот берди  5 19:43"Локомотив" "Краснодар" тарбияланувчиси билан шартнома имзолади  3 19:24Тимур Мамасидиқов "Локомотив"га қайтди  0

Игорь Шквирин: “Олмалиқ”ни ҳисобдан чиқаришга ҳали эрта” Янгиликлар

Игорь Шквирин: “Олмалиқ”ни ҳисобдан чиқаришга ҳали эрта”

Игорь Шквирин бош мураббийлик қилаётган “Олмалиқ” клуби жорий мавсумда ўз олдига жиддий мақсадлар қўйганлиги ҳақида бир неча бор хабар бергандик.

Айни пайтда клуб олдига қўйилган вазифа учун жиддий курашмоқда. Албатта, Шквириннинг тажрибаси катта ўрин тутади. Лекин ҳозирча унинг жамоасини совриндорлар қаторида деб айта олмаймиз. Умуман олганда, Игорь Анатольевичнинг иш услубини кўпчилик ёқтиради. Ўтган ҳафтада олмалиқликларнинг Андижонга келиши биз учун айни муддао бўлди. Шу сабабли олдиндан бош мураббий билан суҳбатлашишни режалаштириб қўйганимиз боис улар жойлашган беш юлдузли “Боғишамол” меҳмонхонасига бордик ва Игорь Шквирин биз билан суҳбатлашиш учун вақт ажратди.

- Игор Анатольевич, клуб олдига мавсум бошида Осиё Чемпионлар лигасига чиқиш вазифаси қўйилганди. Лекин ҳозирча жамоангиз 6-ўринда боряпти. Ҳали ҳам вазифа бажарилишига ишоняпсизми?
- Бизнинг имкониятларимиз етарли даражада деб ўйлайман. Шу сабабли ҳали вазифани бажарилмади дейиш ноўрин. Олдимизда яна кўплаб ўйинларимиз бор. Шу сабабли вазиятни тўғрилаш учун етарлича вақтимиз бор деб ўйлайман. Дастлабки ўринларда бораётган жамоалар бир-бирига қарши ўйнашади ва бу учрашувларда уларнинг очко йўқотишига шубҳам йўқ. Биз эса кейинги ўйинларда имкон қадар ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Шунинг учун имкониятларимизни у қадар ёмон деб ҳисобламайман. Агар биз ҳар бир учрашувда ғалаба қозониб уч очкони йиғиб бораверадиган бўлсак, ўйлайманки, муаммо ўз-ўзидан ҳал бўлади ҳамда биз кўзлаган мақсадимизга эришамиз. Ҳа, бу қийин вазифа. Лекин назарий жиҳатдан биз ҳали ҳеч нарса йўқотганимиз йўқ. Ҳаттоки, бизда биринчи ўринни эгаллаш имконияти ҳам бор. Шундай экан, вазифа ўз кучини йўқотмайди ва биз олдимизга қўйилган мақсадни бажариш сари олдинга интилаверамиз. 


- “Олмалиқ” иккинчи даврага тайёргарликни Туркияда олиб борди. Лекин иккита мағлубият билан бошлади ва асосий рақибларига ютқазди. Нима учун?
- Агар биз Кубок баҳсларидан чиқиб кетмаганимизда Туркиядаги йиғинга бормаган бўлардик. “Насаф” ёки “Пахтакор”ни оладиган бўлсак, уларинг Кубокдаги ўйинлари бор эди ва шу боис иккинчи даврага тайёргарликни ўз қароргоҳларида олиб борган бўлишлари мумкин. Улар ҳам бизнинг ҳолатимизда бўлишганида, хорижга чиқишлари мумкин эди.

- Умуман айтганда, “Олмалиқ” 2008 йилдан бери олий лигада қатнашиб келяпти ва клубини асосан сиз бошқариб келяпсиз. Аммо жиддий натижани ҳали ҳам кўрмаяпмиз.
- Қизиқарли савол. Чемпионатни қандай натижа билан тугатишимизни вақт кўрсатади. Мавсум тугаганидан кейин сиз билан яна бир бор гаплашганимизда ҳаммасини билиб оласиз. Мен яна бир бор қайтариб айтаман: биз курашишни давом эттирамиз. Имкониятларимиз ҳали тугагани йўқ. Бу мавсумда кўзлаган мақсадимизга эришишимизга ишонаман. Яхшиси, мавсум тугаганидан кейин ушбу саволни берсангиз мақсадга мувофиқ бўларди. Ўшанда ҳаммасига ойдинлик киритган бўлардик. Сизнинг саволингиздан шундай нарсани тушуняпманки, биз учун барчасини тугагандек ҳисоблаяпсиз.

- Сиз табиатан шундай инсонсизки, унча-бунчага жамоа алмаштирмайсиз. Аммо клубларни тез-тез алмаштириб юрадиган мураббийлар бор ва уларга нима деган бўлардингиз?
- Бундай мураббийлар ҳақида нима дейишим мумкин? Клубда ҳамма нарса мураббийнинг хоҳишига боғлиқ бўлмаяпти-ку. Мураббий бундай ҳолатда нима қиляпти? Яна бошқа жойга бориб ишлашга мажбур бўляпти. Кўриниб турибдики, мураббийлар учун ишлашга етарли вақт берилмаяпти. Бундай ҳолатларда ўйланиб қоламан. Раҳбарлар футболни тўлиқ тушунишмаяпти. Ҳар қандай жамоанинг шаклланиши секин-асталик билан амалга ошади. Масалан, Россиянинг “Краснодар” клубини олайлик. Иккинчи лигадан биринчи лигага чиқди. У ерда шакллангач, премъер-лигага йўл олди ва ҳозир у ерда яхши ўйин кўрсатяпти. Футболни тушунадиган раҳбарлар мана шундай жамоаларни бошқаришяпти ва бу ўз натижасини бермоқда. Жамоа топ-клуб даражасига етишиши учун унга биринчи навбатда вақт керак. Уни босиб ўтгандан кейингина ҳар қандай жамоадан натижа кутиш талаб этилади. Бизнинг бугунги айрим раҳбарларимизга эса сабр етишмаяпти. Мураббийдан дарров натижа талаб қилишяпти. Мисол учун бизнинг жамоамизни оладиган бўлсак, раҳбаримизнинг футболга қарашлари ўзгача. У футболда вақт нималигини яхши тушунади. Оддий мисол, менинг фаолиятимга назар соладиган бўлсак, у менга жамоани ишонади. Дастлаб мендан юқори натижалар талаб қилинмаган ва фаолиятимга аралашмаган. Бугунги кунда жамоамиз секин-асталик билан натижа кўрсатишни бошлаяпти. Шунинг учун ҳам кўп йиллардан бери “Олмалиқ”да ишлаб келяпман. Раҳбарият томонидан ишонч билдириб келинаётган мураббийлардан Рустам Мирсодиқовни кўрсатишим мумкин. Шунингдек, кўп йиллар “Нефтчи”ни бошқарган Юрий Саркисянни ҳам айтишим мумкин. Яқингача Алекс Фрегюссон ҳам Саркисян каби бир жамоада узоқ ишлаган ва керакли натижаларни кўрсатган. Шу боис айтмоқчиманки, мураббийнинг бир жамоада узоқ ишлаши раҳбариятнинг ишончига ҳам боғлиқ. Шунингдек, “Андижон”га ўхшаган ҳолатни “Сўғдиёна”да ҳам кўришимиз мумкин. Энди хулосани қаранг: Охирги пайтларда элитани ким тарк этяпти? “Андижон”- “Сўғдиёна” ёки “Сўғдиёна” - “Андижон. Даврон Файзиевнинг фаолиятини ҳурмат қиламан. Шундай жамоани бошқараётгани учун унга қойил қолиш керак. Лекин раҳбарият ҳам шунга муносиб тарзда унга имконият ва шароитларни таъминлаб бериши керак деб ўйлайман.


- Кўп мутахассислар миллий чемпионатимизни йилдан-йилга ривожланиб боряпти деб ҳисоблашяпти. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?
- Миллий терма жамоа халқаро миқёсидаги ўйинларда нисбатан ўсганлиги кўриниб турибди. Аммо миллий чемпионатимиз савияси аввалги йилларга нисбатан бироз тўхтагандек туюлмоқда. Бунинг сабаби эса аксарият клубларнинг кучи ва савияси бир хиллигида деб ўйлайман. Олдинлари “Пахтакор” жамоаси яққол фаворит бўлган бўлса, кейинчалик “Бунёдкор” пайдо бўлиб кучлилар сафига қўшилди. Бугун эса яна “Пахтакор” аввалги мавқеига чиқиб олди деб ҳисоблайман. Умуман, юқори ўриндаги клубларга назар ташласангиз, уларнинг ҳам кучи бир хил. “Бунёдкор”нинг юлдузли даврида Ривалдо каби машҳурлар ўйнаганди. Бугун эса бундай ҳолатни кўрмаяпмиз. Бу эса қайсидир жиҳатдан яхши ҳам бўлиши мумкин. Боиси ёшларга кўпроқ имкониятлар бериляпти. “Пахтакор” – “Бунёдкор” ўртасидаги Кубок учрашуви қизиқарли ўтди. Илгарлари эса ўйиндан аввал қандай натижа қайд этилишини айта олардик. Бугун эса бундай эмас. “Насаф” эса “Локомотив”ни 2:0 ҳисобида ютди ва буни ҳам қизиқарли натижа дейиш мумкин. Кўриниб турибдики, “Пахтакор”нинг ўз майдонида “Бунёдкор”га мағлубиятга учраши, сафарда кўпроқ ҳисобда ғалаба қозониши кераклигини англатяпти. Бу қизиқарли ҳолат эмасми? Албатта қизиқарлидир.   

- Ўтган йили келишилган ўйинлар ҳақида кўп гапирилди. Бу йил ушбу нарсанинг “хиди”ни сезмаяпсизми?
- Келишилган ўйинлар доим бўлган, ҳатто жаҳон чемпионатларида бундай ўйинларнинг юз берганлигини ҳам кузатиш мумкин. Бундай ўйинларни ёмон “бактерия” деб аташ мумкин ва бу футболга ўзининг салбий таъсирини кўрсатади деб ўйлайман. Биз эса бундай ёмон қирраларга қарши барчамиз бирдек курашишимиз керак. Бунда сиз журналистларнинг ҳам ўрни каттадир. Келишилган учрашувларда ўйнаган ўйинчиларнинг ҳам келажагини йўқ деган бўлардим. Хўш, бундай футболчилар терма жамоага чақирилса нима бўлади? Бу ҳолат ўзбек футболининг савиясини тушириб юборади.

- Самвел Бабаян миллий терма жамоани бошқаришга киришди ва унинг олиб бораётган сиёсатига муносабатингиз қандай?
- Нима дейишим мумкин? Биринчи навбатда Бабаян кучли ташкилотчи. У футболни яхши тушуна олишини “Пахтакор”да ишлаб барчага кўрсатиб қўйди. У бир қадам орқага юрди ва кейин икки қадам олдинга ташлади. Яъни, жамоани ёшартириш сиёсатини муваффақиятли олиб борди. Дастлаб бу ўз натижасини бермаган бўлса-да, ўтган йили “Пахтакор” чемпионликка эриша олди. Демак Бабаян тўғри ишни амалга оширган. Терма жамоа ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳозирча аниқ фикр билдиришга ожизман. Боиси жамоа ва унинг ичидаги муҳитни яхши билмайман. У ўзига нисбатан ўта талабчан. Битта плюс томони шундан иборатки, терма жамоанинг ютуғи учун ҳамма билан учрашиб фикр-мулоҳаза юритяпти. Бир ой аввал мураббийлар билан учрашиб суҳбатлашди. Шахсан менга ҳам қўнғироқ қилиб бир футболчимизни терма жамоага жалб этиш мақсадида фикрларим билан ўртоқлашди. Кўриниб турибдки, у янгиликларга қўрқмасдан қўл уряпти. Бу эса унинг ижобий ҳислатларидан биридир. Самвел Бабаян ҳеч нимадан чўчимаяптими, демак унинг қилаётган иши менга ёқяпти. Шундай мураббийлар борки, улар ҳеч ким билан маслаҳатлашишмайди, ўз билганидан қолмайди. Бабаян эса ҳамма билан – мухлислар, мураббийлар, журналистлар билан маслаҳатлашяпти.


- Кўпчилик Бабаянни кучли ташкилотчи, лекин кучли мураббий эмас деб ҳисоблашяпти. Бунга сиз қандай қарайсиз?
- Кучли ташкилотчилиги тўғри, лекин бу уни кучсиз мураббий дегани эмас. “Пахтакор”ни шу даражага олиб чиққанидан кўриниб турибдики, унда иккиси ҳам мавжуд. Терма жамоада эса ташкилотчиликни ҳам, мураббийликни ҳам ўз ўрнида бажариш керак деб ҳисоблайман. Бу ишларни бир-биридан ажратиб бўлмайди. Терма жамоада кўпроқ натижа талаб қилинади ва бу ўта масъулиятли вазифа. Шу боис барча ишлар сифатли даражада амалга оширилиши керак ва бунга Бабаяннинг қодирлигига шубҳам йўқ.

- Очиғини айтганда, терма жамоа бош мураббийлигига Самвел Бабаян тайинланишидан аввал кўпчилик бу лавозимга сизни хоҳлашганди...
- Терма жамоа бош мураббийлигини хоҳламайман деган жавоб нотўғри бўлиши мумкин. Чунки термани бошқариш бу ҳар қандай мураббий учун шараф. Агар таклиф бўлганида бошқаришим ҳам мумкин эди. Ҳар бир мураббийга “Сиз терма жамоани бошқарасизми”, деб савол беринг, албатта розилик бериши табиий. Чунки бу чинакам шараф. Шу билан биргаликда яхшигина масъулиятли вазифа ҳисобланади. Раҳбарият Бабаянни маъқул кўрди ва у ўз ишини бошлади. Ҳозирча менинг номзодимни қўйишмадими, демак ҳали вақти бўлмади.

- Умуман, терма жамоанинг ҳозирги ҳолати ҳақида нима дея оласиз?
- Мухлисларга аввало сабр тилайман. Албатта, бизни Яманга қарши муҳим учрашув кутиб турибди. Олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Чунки футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Жамоамизда янги мураббий ва янги футболчилар билан шакллантириляпти. Ўйлайманки, бу ўйинчилар ўзларига билдирилган ишончни оқлашади. Биринчи навбатда терма жамоамизнинг асосий ўйинчиларига кўп нарса боғлиқ бўлади. Айниқса, Сервер Жепаровга кўп нарса боғлиқлиги барчамизга яхши аён. Жепаров бугунги кунда ўз жамоасида катта маблағ эвазига тўп суряпти. Терма жамоамизда ҳам имкон қадар яхши ўйнашга ҳаракат қиляпти. Лекин менинг назаримда у аввалгидек термада ўйнай олмаяпти. У бундан-да кучли ўйнаши керак. Чунки футбол орқали мухлислар меҳрига сазовор бўлди. Айнан бугунги даражага чиқишида ишқибозларнинг ҳам ўрни бор деб ҳисоблайман. Тўғри, унинг ёши улғайиб боряпти. Лекин айни дамда терма жамоадаги кучли ўйинини намойиш этиши шарт. Мухлислар Сервердан доимо юқори даражадаги ўйинни кутишади. Ўйинчи ҳар хил ёшда термадаги фаолиятини тўхтатиши мумкин. Мухлисларнинг қалбида эса унинг сўнгги йиллардаги ўйинлари сақланиб қолади. Ниятим Жепаровдан халқимиз доимо хурсанд бўлиб юришларини истаб қоламан.


- “Олмалиқ”да молиявий муаммолар мавжудми?
- Молиявий муаммоларни ҳозирча йўқ дейишим мумкин. Ўйинчиларнинг маошларини ўз вақтида тўлашга ҳаракат қиляпмиз. Комбинатимиз бизни белгиланган муддатда маблағ билан таъминлаб турибди. Ойлик маошларнинг ушланиб қолиниши етакчи жамоаларда ҳам юзага келяпти.

- Сизнингча, “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Насаф” ва “Локомотив” даражасига чиқиш учун нима қилиш керак? Кўриниб турибдики, “Олмалиқ” ҳозирча уларни ортда қолдира олмаяпти.
- “Пахтакор”, Насаф”, “Бунёдкор” ва “Локомотив” молиявий жиҳатдан ўзларига тўқ клублар ҳисобланади. Биз эса бу йўлни босқичма-босқич босиб ўтяпмиз.

- Ўғлингиз Никита Шквирин бир неча йилдан бери “Олмалиқ”да фаолият олиб боряпти. Лекин уни асосий таркибда кўраётганимиз йўқ. Ҳозирда Валерий Фомичёв билан Умид Хонимқулов асосий посбонлар бўлиб туришибди. Никита учун яна қанча вақт керак?
- Уни ҳозир асосий таркиб ўйинчиси деб ҳисоблай олмайман. Чунки у Хонимқулов ва Фомичёв билан рақобатлаша олмаяпти. Қачонки, улардан устунроқ бўлса шунда майдонга туширишим мумкин. Фикримча, у ҳозирда асосий таркиб ўйинчиси эмас. Менинг ўғлим бўлса-да, қачонки асосий таркиб талабига жавоб берсагина шунда майдонга тушираман. Мени турли хил гап-сўзларга тоқатим йўқ. Ота-болани бир жамоада фаолият олиб бориши бир мунча муаммоларни келтириб чиқарар экан. Бугунги кунда унга қўядиган биринчи талабларимдан бири Хонимқулов ва Фомичёвдан кучлироқ ҳаракат қилсин. Мен учун аввало у ким бўлишидан қатъий назар рақобатда ютиб чиқиб кучли ўйин кўрсатсин.


- Сербиялик ҳужумчи Неманья Йовановични нима мақсадда таклиф қилгандингиз? У кам гол уряпти ва ҳаттоки бўш қолган дарвозани ҳам ишғол қилма олмаяпти.
- Унинг ажойиб ўйинлари ҳали олдинда. Баъзи вазиятларда ҳимоячилар унга умуман ўйин беришмади. Яна баъзида ўзимиз алоҳида тактик схемалар тузиб чиқяпмиз. Балки шу сабабли камроқ гол ураётган бўлиши мумкин. Аммо у доим ҳаракат қиляпти. Ҳар бир жамоада ҳужумчилар муаммолари бўлади. Муҳитга мослашиш ва яна бошқа сабаблар футболчининг фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳа, айтганча келаси йилдан чемпионатимизда хорижий дарвозабонлар бўлмайди. Аксарият клубларда дарвозабонлар билан ишлайдиган мураббийлар бор. Мен футболчиликни бошлаган давримда эса бундай мураббийлар бўлмасди. Лекин ўша даврда кучли дарвозабонлар етишиб чиққан. Ҳозир эса улар учун алоҳида мураббийлар бўлса-да, бизда кучли посбонлар йўқ. Четдан кучли дарвозабонлар келмаса, ўсиб келаётган ёшларга ким тажриба беради? Келинг, у ҳолда хориждан ҳимоячилар келишини таъқиқлаб қўяйлик. Ёки умуман хорижлик футболчиларни ўйнашига рухсат бермайлик. Албатта, буни ноўрин деган бўлардим. Ёш ўйинчиларни ким ўқитади? Хориждан келаётган тажрибалироқ футболчилар ўйини бўйича уларга тажриба беради. Шу боис миллий чемпионатимизга савияли легионерлар керак.

- Бизда келаси йил учун хорижий дарвозабонларга таъқиқ қўйилди. Аммо “Олмалиқ” иккинчи даврага Белоруссиядан Валерий Фомичёвни таклиф қилди. Аслида келаси йил учун легионер посбонларнинг ўйнашига рухсат берилмаслигидан хабардормидингиз?
- Сиздан шундай саволни кутгандим. Нима ҳам қилардик, ПФЛ шундай қарорга келди. Биз келажакка ҳозирдан замин қўйиб боряпмиз. Агар ўзимизнинг посбонларимиз ишончимизни оқлай олмаса Фомичёвни асосий таркибда туширамиз ва бизда соғлом рақобат бор.


ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика