UZ

Сўнгги янгиликлар

09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  0 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   0 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  1 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  3 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  3 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  11 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  2 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4

Игор Сергеев: "Ҳужумчи машғулотларда ҳам гол уришни истайди" Янгиликлар

Игор Сергеев: "Ҳужумчи машғулотларда ҳам гол уришни истайди"

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игор Сергеев КХДРга жўнаб кетиш олдидан сайтимиз орқали бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жамоамиз КХДРга қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Ўйлашимча, кўпчилик футболчилар оптимал формадалар. Баъзилар учун энди чемпионат якунланган. Олий лигада ўйнаётган футболчилар эса мавсумни давом эттиришмоқда. Рақиб ҳақида гапирадиган бўлсам, улар асосан ҳаводаги якка-курашларда яхши ўйнашади. Биз ўз ўйинимиз орқали ўрта чизиқдан ва қанотлар орқали ҳужумлар ташкил этишга ҳаракат қиламиз. Муҳими муносиб тарзда ўйнашимиз керак. Ҳар доим ҳам гол уришни мақсад қиламан. Бу хоҳ ўртоқлик учрашуви бўлсин, хоҳ расмий. Ҳужумчи машғулотларда ҳам гол уришни истайди. Терма жамоа миқиёсида эса гол уриш истаги янада ортади. Худо хоҳласа яна КХДР дарвозасини ишғол этиб, ғалабага сабабчи бўладиган гол уришга ҳаракат қиламан. Ўз имкониятларимиздан имкон қадар унумли фойдаланишимиз лозим. Асосийси ким гол уриши эмас, муҳими ғалаба қозониш", - дея ўз фикрларини якунлади Игор Сергеев.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика