UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  0 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  0 11:47Мбаппе мамлакатини ўзгартириши мумкин: Жазоир юлдузни жалб қилишга тайёр  1 11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  3 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  1 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  3 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  6 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0

Ички ҳиссиёт. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" бугун очко йўқотади Янгиликлар

Ички ҳиссиёт. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" бугун очко йўқотади

Қаршининг "Насаф" жамоаси бугун Coca cola Суперлиганинг 23-турида ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади.

Даража ва таркиб нуқтаи назаридан олганда ҳам икки ҳил жамоалар тўқнашуви. Табиийки бугун устунлик Рўзиқул Бердиев жамоаси томонида. Бироқ шундай омиллар борки, улар бугун жамоанинг очко йўқотишига олиб келиши мумкин. 

Насаф

Ҳусайин Норчаев - 47'

Суперлига. 23-тур

25/10/2022, 18:30

1
:
1
Тугади

Бунёдкор

Жасур Ҳакимов - 23'

45'
90'
47'  Ҳусайин Норчаев
47'  Матеус Лима
66'  Ҳусайин Норчаев (Баҳром Абдураҳимов)
66'  Шароф Муҳитдинов (Шерзод Насруллаев)
83'  Ойбек Бозоров (Зафармурод Абдураҳматов)
23'  Жасур Ҳакимов
59'  Павел Могилевец (Абдуллоҳ Омоналиев)
83'  Жасур Ҳакимов
84'  Давронжон Эргашев
87'  Францис Нарх (Суҳроб Иззатов)
90'  Музаффар Олимжонов

1. Уйдаги ўйинлар 

Айни пайтда турнир жадвалининг биринчи поғонасида кетаётган "аждарлар" уйда очко ишлаш бўйича олтинчи ўринда бормоқда. "Насаф" ўз Қаршидаги 10та учрашувда 15 очко қўлга киритишга муваффақ бўлган. Натижалар 3та ғалаба, 6та дуранг ва 1та мағлубият. Жамоа сафарда очко йиғиш борасида пешқадам, 12та ўйин 30 очко. Меҳмонда мағлуб бўлмаган икки жамоадан бири бўлиб турибди (иккинчиси "Пахтакор"). Сўнгги йиллардаги ҳолатга назар ташлаймиз. 


"Насаф" уйда 

2019 йил. 13та ўйин, 6 ғалаба, 1 дуранг, 6 мағлубият 19 очко 8 ўрин (уйда)

2020 йил. 13та ўйин 9 ғалаба, 4 дуранг, 0 мағлубият 31 очко 2 ўрин 

2021 йил. 13та ўйин 9 ғалаба, 1 дуранг, 3 мағлубият 28 очко 3 ўрин 


2. "Насаф" бу йил ўз майдонида  кимларни ютди?

Бу йил Қаршида "Қўқон-1912" (2:1),  "Сурхон" (2:0) ва "Қизилқум" (5:0) устидан ғалаба қозонилди. Уйдаги ягона мағлубият "Навбаҳор"дан қабул қилиб олинди (0:1). АГМК (0:0), "Олимпик" (2:2), "Сўғдиёна" (1:1), "Пахтакор" (0:0), "Металлург" (1:1), "Локомотив" (0:0) билан учрашувларда дуранг қайд этилди. Катта эҳтимол билан бугун ҳам дуранг қайд этилиши мумкин. 


3. "Бунёдкор"ни ўзига келтираётган Бошкович собиқ жамоасига қарши 

Бошкович келгач "Бунёдкор"нинг натижалари бироз бўлсада яхшиланаётганини оддий мухлис ҳам пайқаётгани турган гап. Черногориялик мутахассис жамоадаги бор футболчилар билан максимал натижа кўрсатишга ҳаракат қиляпти. Бу натижаларда ҳам акс этмоқда. Ўз майдонида "Олимпик" билан дуранг, чемпионлик учун курашаётган "Навбаҳор" устидан ғалаба ва сафарда "Металлург" майдонида қўлга киритилган уч очко. Сўнгги учрашувда АГМКга минимал ҳисобдаги мағлубият. Умуман олганда ёмон, деб бўлмайди. Иван ўз вақтида "Насаф"даги ажойиб ўйинлари, ОФК кубогидаги голлари билан маҳаллий мухлислар меҳрини қозона олган. Бугун у собиқ жамоасига қарши мураббий сифатида майдонга тушади. 


4. Дастлабки даврадаги натижа ва Қаршида ғалаба қозона олмаётган "қалдирғочлар"

Жамоаларнинг Тошкентда кечган биринчи даврадаги ўйинида "Насаф" 4:1 ҳисобида ғалабани тантана қилган эди. "Бунёдкор" эса меҳмонда сўнгги бор 4 йил олдин 2018 йил 4:1 натижаси билан ортга қайтган. Қаршидаги сўнгги 3та ўйиннинг 2тасида майдон эгалари зафар қучган, 1та баҳсда дуранг қайд этилган ("Пахтакор" стадионида кечган ўйинда номинал мезбон "Насаф" бўлган). 



5. Ҳакамлар

Учрашув бош ҳаками Темур Тўхтасинов октябрь ойида учинчи бор "Насаф" иштирокидаги ўйинга тайинланди. Умумий ҳисобда тўртинчи бор.

02.10.2022. 20-тур. "Пахтакор" - "Насаф" 0:1

13.10.2022. Ўзбекистон кубоги 1/2 финал. "Насаф" - АГМК 2:1

07.08.2022. 11-тур. "Динамо" - "Насаф" 0:4


Барчага ёқимли томоша тилаймиз.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика