UZ

Сўнгги янгиликлар

11:41"Реал" Родриго кетган тақдирда, унга эҳтимолий ўринбосар топди  0 11:17"Манчестер Юнайтед" мағлубиятлар сони бўйича клуб антирекордини янгилади  0 10:52“Ливерпуль" “Челси“ форварди билан шартнома имзоламоқчи  0 10:25“Манчестер Сити“ Тижани Рейндерсга қанча таклиф қилгани маълум  1 09:56МЮ Рэшфордга нарх белгилади  1 09:28“Ливерпуль“ 20 ёшли футболчига 60 миллион фунт беришга тайёр  1 09:00“Барселона“нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  16 08:35“Байер“ Флориан Вирцга нарх белгилади  4 08:05Суперлига. "Сурхон" — "Сўғдиёна" 2:1  2 08:03Аморим навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  8 07:33Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади  5 02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  13 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  4 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  12

Иброҳимов юбилей ўйинида гол урди Янгиликлар

Иброҳимов юбилей ўйинида гол урди

Кеча олий лига 23-тури доирасида “Бунёдкор” меҳмонда “Гулистон”ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашувнинг 3-дақиқасида Анвар Бердиев ҳисобни очган бўлса, 67-дақиқада Жавлон Иброҳимов гулистонликлар дарвозасига иккинчи тўпни киритди. Ўйиннинг сўнгги ўн дақиқалигида мухлислар яна иккита гол гувоҳи бўлишди. Олександр Пишур гол уриб ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Лекин асосий вақт якунланишига уч дақиқа қолганида Мўйдин Мамазулунов ҳисобдаги фарқни қисқартирди ва якуний натижа 1:3 бўлишини таъминлади.

Ушбу учрашув “Бунёдкор” ярим ҳимоячиси Жавлон Иброҳимов учун алоҳида аҳамият касб этди. 8-рақамли “стоппер” гулистонликларга қарши баҳсда ўзининг “қалдирғочлар” сафидаги юбилей – 100-учрашувини ўтказди. Эътиборлиси, Жавлон Иброҳимов ўзининг тарихий ўйинида рақиб дарвозасини ишғол қилишни уддасидан чиқди.

Иброҳимов “Бунёдкор” сафида Ўзбекистон чемпионатида 65та, кубогида 14та ҳамда Осиё Чемпионлар лигаси турнирининг 21та учрашувида майдонга тушган. Шу ўйинларда рақиблари дарвозасини 8 бор аниқ ишғол қилган. Уларнинг 6таси олий лига ўйинларига тўғри келса, Ўзбекистон кубоги ва ОЧЛ баҳсларида бир маротабадан гол урган.

Юбилей учрашув билан Жавлон Иброҳимовни муборакбод этган ҳолда унинг келгуси фаолиятига ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика