UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  1 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  1 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  3 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  4 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  15 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  5

Иброҳим Танко: "Ўзбекистон бизнинг хатоларимиз эвазига ғалаба қозонди" Янгиликлар

Иброҳим Танко: "Ўзбекистон бизнинг хатоларимиз эвазига ғалаба қозонди"

Ўзбекистон - Гана Б (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Иброҳим Танко матбуот анжуманида иштирок этди.




Унга баҳсда гол урган Иссаку Абдул Фатаву ҳамроҳлик қилди. 

"Бугун иккала жамоа ҳам яхши ўйнади. Биз иккита жиддий хатога йўл қўйдик ва рақиб голлар урди. Йигитларим ҳисобни тенглаштиришга ўзларида куч топа олишди. Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман", - дейди Иброҳим Танко. 

"Жуда ҳам ажойиб учрашув бўлди. Ўзбекистон бизнинг хатоларимиз туфайли ғалаба қозонди. Бу ерда ўйнаганимиздан хурсандмиз. Ўйлашимча бу иккала жамоа учун фойдали бўлди", - дейди Фатаву.

- Ўзбекистон сафида кимни алоҳида ажратиб кўрсата оласиз? 

- Мен рақиб сафидаги қайсидир футболчини ажратиб кўрсатишни ёқтирмайман. Тўғри Ўзбекистон сафида 3-4 нафар футболчи ажралиб турди. Буни кеча ҳам айтгандим. Бугунги ғалаба жамоавий ўйин менда яхши таассурот қолдирди. 

- Учрашув тўлиғича Ўзбекистон ташаббуси остида ўтди. Бунга тайёрмидингиз? 

- Бу табиий ҳолат. Ўзбекистон ўз майдонида ўйнади, шунчалик кўп мухлислар қаршисида ўйнади. Тўп назорати ҳам улар томонида бўлди. Лекин мен шогирдларим билан фахрланаман. Гол ўтказиб юборгач ҳисобни тенглаштира олганимиздан хурсандман. 

- Ўзбекистон, Наманган шаҳри сизда қандай таассурот қолдирди? 

- Ўзбек халқи меҳмондўст сифатида таассурот қолдирди. Ўзим ҳам мусулмонман, меҳмондўстлик бу мусулмон халқларига хос бўлган ҳусусият. Рақиб майдонида ўйнаганда одатда меҳмон жамоа футболчиларига қарши мухлислик қилинади. Бугун эса стадион иккала жамоани бирдек қўллаб қувватлади. Шу боис учрашувдан кейин мухлисларга миннатдорчилик билдирдик.

Рейтинг: +70   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика