UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта жуда кўп пул беришади"  0 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  1 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  6 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  1 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6 13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  10 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   7 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  14

Ибрагимович яна бир мавсум “Милан”да қолади Янгиликлар

Ибрагимович яна бир мавсум “Милан”да қолади

38 ёшли швециялик ҳужумчи Златан Ибрагимович жамоаси билан яна бир йиллик шартномага имзо чекади, дея хабар бермоқда италиялик журналист Вито Анжеле ўзининг Твиттердаги саҳифасида.

“Стефан Пиоли “Милан” билан шартномасини узайтиргач, вазият ўзгарди. Златан ҳам жамоада қоладиган бўлди. Улар яна бир мавсум ҳамкорлик қилишади”, деди журналист.

Ибрагимович қишки трансфер ойнаси вақтида “Милан”га қайтганди. У жорий мавсумда 16 та учрашувда майдонга тушиб 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. 38 ёшли ҳужумчининг миланликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг 31 августида якунига етади.

Златан футболчилик фаолияти мобайнида “Мальмё”, “Аякс”, “Ювентус”, “Интер”, “Барселона, ПСЖ, “Манчестер Юнайтед” ва “Лос Анжелес Гэлакси” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Фаолияти давомида Златан жами 759 та учрашувда майдонга тушиб, 464 та гол урган, 184 та голга ассистентлик қилган.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика