

"Агарда Погба жамоадан кетишни истаса, уни ушлаб ўтиришдан маъно йўқ. Яхшиси, уни қўйиб юбориб, "Манчестер Юнайтед" учун жонини берадиган футболчи олиш керак. У барибир жамоа учун бор кучини сарфламайди. Шунинг учун ҳам клуб ўз қизиқишларида ўралашиб қолиши керак эмас", - деди Ибрагимович.
Олдинроқ Погбанинг ўзи жамоадан кетишни истаётгани борасида маълумотлар берилганди.



