Ибрагимович Олимпиадага боради?
16 июн 2016 11:41
Янгиликлар
Ибрагимович Олимпиадага боради?
Златан Ибрагимович Рио-де-Жанейродаги Олимпиадага борадиган Швеция терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди.
Златаннинг ўзи Евро-2016дан сўнг қарорини эълон қилишини айтган эди.
Швеция олимпия терма жамоаси бош мураббийи Хакан Эриксоннинг сўзларига кўра, у Ибрагимовичнинг Бразилияга боришига умид билдиряпти. Эслатиб ўтамиз, швецияликлар гуруҳ босқичида Колумбия, Нигерия ва Япония билан ўйнайди.
Тахминларга кўра, Ибрагимович Евро-2016дан сўнг "Манчестер Юнайтед" футболчисига айланади. Агар шундай бўлса, Жозе Моуриньо ҳам Златан борасида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Олимпиаданинг футбол ўйинлари 3 августдан старт олади. 7 август куни "Манчестер Юнайтед" "Лестер" билан Англия Суперкубоги учун баҳс юритади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар