UZ

Сўнгги янгиликлар

02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  26 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  37 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  383 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  1 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  8 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0

Ибрагимович "Милан" махсус маслаҳатчиси этиб тайинланади Янгиликлар

Ибрагимович "Милан" махсус маслаҳатчиси этиб тайинланади

"Милан" собиқ ҳужумчиси Златан Ибрагимович клубга махсус маслаҳатчи ёки ташқи маслаҳатчи сифатида қайтади.

Бу ҳақда "Football Italia" хабар бермоқда.

"La Stampa" газетасининг ёзишича, 42 ёшли швецияликнинг вазифаларига нафақат жамоа билан мулоқот қилиш, балки трансфер сиёсати ва клубнинг ёшлар масалалари бўйича ваколатлар ҳам киради. У, шунингдек, жамоа ва директорлар ўртасидаги боғловчи бўлади. Бу клубнинг амалдаги бош директори, 2022 йилнинг ноябрида лавозимга тайинланган италиялик Жоржио Фурланининг ишини камайтиради.

"Calciomercato " хабарига кўра, "Милан" ва Ибрагимович ҳозирда ҳамкорликнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилишмоқда ва тез орада тайинлов ҳақида расман эълон қилишади. Бу 11 ноябрь куни "россонери"нинг "Лечче"га қарши А Серия сафар ўйини олдидан содир бўлиши мумкин.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика