

"Бу сўнгги ўйинимиз эди ва баҳс ҳеч нарсани ҳал қилмаслигини иккала жамоа ҳам тушуниб ўйнади. Охирги дақиқаларда гол уриб кетганимиздан мамнунман. Кўплаб ўйинчиларимиз илк бора бундай катта турнирда қатнашишмоқда. Тажриба етишмаслиги туфайли кўплаб вазиятларни қўлдан бой бердик.
Тошкент бизнинг Душанбега ўхшар экан. Инсонлари ҳам меҳмондўст. Меҳмонхонадаги интернет борасида кичик муаммолар бўлди. Умуман олганда ҳаммаси аъло даражада. Ўзбекистонга, Тошкентга ва ташкилотчиларга барчаси учун раҳмат айтмоқчиман" - дейди Ҳусайн Шодиев.



