ОФК кубоги-2021. Ҳусайн Норчаев тўпурарга айланди
22 сен 2021 21:00
Янгиликлар
ОФК кубоги-2021. Ҳусайн Норчаев тўпурарга айланди
"Насаф" футболчиси Ҳусайн Норчаев бу йилги ОФК кубоги тўпурарига айланди.
Норчаев ОФК кубоги-2021 Интер Зонал ярим финалидан ўрин олган "Моҳун Баган"га қарши учрашувнинг биринчи таймида 3 та гол урди. Бунгача "аждарлар" ҳужумчиси "Олой", "Хўжанд" ва "Аҳал" билан ўйинларда биттадан тўп киритганди.
Шу тариқа ўзбекистонлик футболчининг голлари сони 6 тага етди. Бунгача "Аҳал" футболчиси Элман Тагаев 5 та гол билан турнир тўпурари бўлиб турганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"
Фикрлар