UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  1 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  6 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  18 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  16 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  7 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  380 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0

"Ҳужумдаги ўйинимиздан кўпчиликнинг кўнгли тўлмаяпти, ҳимоямиз эса жуда мустаҳкам" — австралиялик журналист билан суҳбат Янгиликлар

"Ҳужумдаги ўйинимиздан кўпчиликнинг кўнгли тўлмаяпти, ҳимоямиз эса жуда мустаҳкам" — австралиялик журналист билан суҳбат

Осиё кубоги учинчи турида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралияга қарши баҳс олиб боради.

Гуруҳ ғолибини аниқлаб берувчи баҳсдан олдин AIR News ахборот агентлигида фаолият олиб борувчи австралиялик тажрибали журналист Грэм Дэвис билан суҳбатлашдик.  Грэм 2008 йилдан бери AIR News ахборот агентлигида ишлаб келади. У 2011 йилдан бери ўтказилган барча Осиё кубокларида бевосита фаолият олиб борган. Мутахассис жуда кўп футбол экспертлари Австралиянинг ўйинидан қониқмаётгани ҳақида гапирди. Бундан ташқари, ҳимоя чизиғи Австралиянинг энг кучли нуқтаси эканлигини ҳам маълум қилди.

- Салом Грэм, Австралия термаси бош мураббийи ҳақида бироз изоҳ бериб ўтсангиз...

- Австралия бош мураббийи Грэм Арнольд нафақат миллий жамоани, балки 23 ёшгача бўлган термани ҳам бошқаради. Арнольднинг вазифаси ёш футболчиларни терма жамоага жалб этиш. Жаҳон чемпионатидан сўнг у термага умумий ҳисобда 12 нафар янги ўйинчини жалб этди. Улар орасида  иқтидорли Жорди Босс ҳам бор. Терма жамоани ҳозирги ҳолатга айнан у олиб келган.

- Ўзбекистонда Австралия терма жамоаси ҳозирда Жаҳон чемпионати пайтдаги таркибдан кучсизроқ ёки йўқлиги борасида баҳслар бўлди. Ҳозирги терма жамоа Жаҳон чемпионати пайтидаги жамоадан қанчалик фарқ қилади?

- Осиё кубогини ютган Австралия терма жамоаси анча кучли эли. Жаҳон чемпионатидаги таркибимиз ҳозиргидан бироз кучлироқ эди, аммо фарқ унчалик ҳам катта эмас. Ҳозирги терма жамоада ёш футболчилар кўп. Таркиб жиҳатдан Корея Республикаси ёки Япония каби юлдузли ўйинчиларимиз йўқ. Австралия футболчилари индивидуал жиҳатдан кучли эмас, аммо жамоа сифатида улар жуда яхши кўринишмоқда. Бу албатта мураббийнинг ютуғи.

- Австралия гуруҳда иккита ўйин ўтказди. Улар кўрсатаётган ўйиндан қанчалик қониқяпсиз?

- Умуман олганда, терма жамоамиз бу турнирда кўрсатаётган ўйин жуда кўп австралияликларнинг хафсаласини пир қилмоқда. Биз ўз жамоамизнинг Сурия ва Ҳиндистон термаларига қарши ўйинда катта ташаббус кўрсатишини кутгандик. Тўп назоратида катта устунлик қайд этилган бўлса ҳам, Австралия вазиятлар яратишда муаммога дуч келмоқда. Бу, менимча, Жаҳон чемпионатида ёрқин ўйин кўрсатган баъзи футболчиларнинг йўқлиги билан боғлиқ, Том Рогич шулар жумласидан. Агар Рогич сафда бўлса, ярим ҳимояда креатив ўйин кўрсатган бўларди. Аарон Муйни ҳам шу тоифадаги ўйинчи эди. Муй ва Рогичнинг йўқлиги терма жамоада креативлик камайиб кетишига олиб келди. Бундан ташқари, Австралия бу мусобақага 36 ёшли ҳужумчи билан келган. Ҳужум чизиғида имкониятларимиз чекланган. Миллий жамоа мухлислари айнан шу жиҳатлардан қониқишмаяпти.

- Бош мураббий Гремь Арьнолд Австралия ҳужумкор ўйин кўрсатаётгани ва жарима майдони ичида тўпга тегиниш бўйича исталган жамоадан яхшироқ натижага эга эканани айтди, аммо хавфли вазиятлар яратиш борасида ишлар унчалик ҳам яхши эмас...

- Австралия вазият яратганидан сўнг дарвозага зарба ҳам бериши керак. Сурияга қарши ўйинда дарвозага фақатгина битта аниқ зарба йўлланди. Ўша вазият ҳам омад эвазига голга айланиб кетди. Грэм Арнольд айтганидек, жарима майдони ичида тўпга кўпроқ тегиниш эмас, бу тегинишлардан хавфли вазият ярата олиш муҳим.

- Ўзбекистонга қарши ўйин Австралия учун қанчалик муҳим? Бир неча футболчилар Австралия Ўзбекистонга қарши баҳсда олдинги икки ўйиндан анча яхшироқ ҳаракат қилишга ваъда беришди. Бош мураббий ҳам бу ўйинни муҳим деб атади...

- Ҳа, Грэм Арнольд ўйин жуда муҳимлигини таъкидлади. Аслида эса бу ўйин Австралия учун унчалик ҳам муҳим эмас. Терма жамоа аллақачон кейинги босқичга чиқиб бўлган. Ўзбекистонга қарши ўйинда ўзгариш қилиб, таркибдаги бошқа ўйинчиларга имконият берса бўлади. Нимчорак финалдан бошлаб қайси жамоага қарши ўйнаш унчалик ҳам аҳамиятга эга бўлмайди. Мақсад Осиё кубогини қўлга киритиш бўлганидан кейин рақиб танлашдан маъно йўқ.

- Умуман, Австралияда Осиё кубогини қўлга киритиш имконияти қанчалик юқори?

- Бу жуда қийин бўлади. Австралиянинг ҳимояси аъло даражада, бундан муаммо йўқ. Рақиб жамоа сизга гол ура олмаса, мағлубиятга учрамайсиз. Бироқ ҳужум қилиш ва гол уриш борасида Австралия термаси кучлироқ жамоалар билан ўйинда анча қийналади. Гол ўтказиб юбориладиган бўлса, ўйинга қайтиш осон бўлмайди. Ҳужумчимиз 36 ёшда...

- Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида нима дея оласиз? Уларнинг ушбу Осиё кубогидаги ўйинларини томоша қилдингизми?

- Афсуски, ҳали Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинида бўлмадим, аммо уларни кузатиб боряпман. Ўзбекистон ва Австралия гуруҳнинг энг яхши терма жамоалари ҳисобланади. Сурияга қарши ўйинда Ўзбекистон термаси ғалаба қозониш учун ҳаракат қилди, аммо буни уддалай олмади. Ҳиндистонга эса Австралиядан кўпроқ гол уришнинг уддасидан чиқди. Бу ўйин Австралия учун гуруҳдаги энг қийин баҳс бўлиши турган гап.

- Австралия терма жамоасининг ҳимоясини жуда кучли, деб айтиб ўтдингиз. Ўзбекистон бу ҳимояни қандай ёриб ўтиши мумкин?

- Ҳамма нарсани иложи бор, албатта. Сурия Австралия билан ўйинда фақатгина бир марта дарвозага аниқ зарба бера олди. У ҳам бўлса 30 метр узоқликдан. Ўзбекистон рақиб ҳимоясига босим қила олади. Австралия ҳимоя чизиғи хатога йўл қўйса, Ўзбекистон гол уриши мумкин. Бироқ Австралиянинг ҳимоя чизиғи жуда таркибли эканини яна бир бор таъкидлаш жоиз. Австралия еттита ўйиндан бери гол ўтказмаяпти.

Жалолхон Иноғомхўжаев суҳбатлашди

Муаллиф : Administrator
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика