UZ

Сўнгги янгиликлар

00:18"Интер" - "Комо". Таркиблар билан танишинг  0 00:01Зидан фақат иккита жамоани бошқариши мумкин  0 23:31ОКМК Дубайда Россиянинг икки клуби билан ўйнайди  0 22:43Роналду: "Қайси биринг Мессини мендан кучлироқ дединг?"  4 22:23Тозалик инспекторлари МЮ стадиони баҳосини 4дан 2га туширди. Нега?  2 21:18Расман: "Навбаҳор" африкалик футболчини ўз сафига қўшиб олди  14 21:00Ҳисобда акс этмаган — осон ғалаба! "Реал" - "Севилья" учрашуви таҳлили  5 20:41Умтитининг фаолияти хавф остида  3 20:19"Тоттенхэм" ҳужум чизиғини "Вулверхэмптон" вакили билан кучайтирмоқчи  0 19:56Раҳмоналиевнинг агенти футболчининг "Рубин"дан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди  1 19:39Расман: Зоир Жўрабоев "Сўғдиёна" футболчисига айланди  0 19:22"Навбаҳор" беларуслик легионер трансферини эълон қилди  8 19:08Шуҳрат Асланов: "Насаф фарм"нинг Про лигадаги иштироки клубнинг йиллик харажатлари учун юкламани оширади. Шу сабабли жамоа Про лига мусобақасида иштирок этмайди"  1 18:50Ўзимизнинг карикатура. Ҳамшаҳарларнинг дарди бир  5 18:28ЎФА футзал учун масъул янги ташкилот тақдимотини ўтказади  0

Ҳисобда акс этмаган — осон ғалаба! "Реал" - "Севилья" учрашуви таҳлили Янгиликлар

Ҳисобда акс этмаган — осон ғалаба! "Реал" - "Севилья" учрашуви таҳлили

"Мадрид" 2024 йилдаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди, энг яхшиси бўлмаса агар!

Худдики мухлисларга янги йил олдидан махсус совға тайёрлангадек. Тўп билан ва тўпсиз ажойиб ҳаракатланиш, чиройли комбинациялар, унданда гўзал голлар, эҳтирос ва иштиёқ, энг муҳими – ўйинчилар жамланмаси эмас, чинакамига кучли жамоа ўйинига гувоҳ бўлдик. "Осасуна"га қарши ўйинда ҳам шунга ишоралар бор эди, аммо "Севилья" билан баҳс охирги вақтлардаги энг сифатлиси бўлди ва мавсумнинг иккинчи қисмидан аввал, жамоага бефарқ бўлмаганларга ишонч, умид берди, десак муболаға бўлмас.

Мазкур беллашув бўйича "Реал"га фақатгина ҳимоя чизиғининг бўшашиб кетгани юзасидан эътироз билдириш мумкин, бироқ ҳисоб 3:0 кўриниш олгунига қадар улар ҳам юқори даражада ҳаракат қилишди. Бундан хулоса қилиш мукинки, "Райо" билан бўлгани каби ишончсиз ўйин эмас, бу сафар футболчилар йирик ҳисобдаги устунликдан бўшашишган.

Пухта тайёргарлик кўрган Анчелотти услубини яхши кўрадиган "Севилья"ни жазолади 

Баъзи мураббийлар борки, улар сизга маълум даражадаги стабиллик ва жамоа ривожланиши учун йўналиш бера олади, лекин турли ҳолатларга мослашиши бироз мушкул. Гарсия Пимьента ҳамон "Севилья"да ўзи қурмоқчи бўлган ўйин механизмининг муҳим деталларини йўлга қўя олмади. Шунга қарамай, мураббий сизнинг кучли томонингизни ўзингизга қарши ишлатиб, заиф нуқтангизга айлантириб қўйиши мумкин бўлган кучли жамоаларга қарши баҳсларда ҳам режасини ўзгартирмаяпти.

Аммо ҳали ўз ўйинингни юз фоиз йўлга қўймай, чинакамига топ рақибга қарши ўйинда ҳам мослашиш ўрнига, ўз ўйинингдан келиб чиқиб ҳаракат қилиш — ижобий натижа эшигини қаттиқ ёпиб қўяди. "Бернабеу" "Севилья" мана шундай ҳолатга тушиб қолди.

● Рақиб футболчиларининг "ривок"ларига улгура олмайдиган юқори ҳимоя чизиғи.

● Чизиқлар ўртасида 15-20 метр бўшлиқлар қолиб кетган ёмон прессинг ҳамда босим остида муносиб қарши ўйин кўрсата олмаслик.

Анчелотти рақибнинг ожиз нуқталарига аниқ зарбалар беришга яхши тайёрланибди. "Реал" Беллингем ва Браимнинг шарофати билан "Севилья"нинг бир йўла икки камчилигини яққол кўрсатиб берди. Карло тўп билан муомала вақтида мунтазам равишда марказга кириш борасида кўрсатма берган, натижада эса "Севилья"нинг сифатсиз прессинги натижаси учинчи голда оддий мухлисга ҳам намоён бўлди. Ваҳоланки, бундай вазиятлар ўйин давомида мунтазам равишда юз берди.

Жуд марказда битта ўзи тўпни қабул қилди ва уни Браимга етказди, қизиғи, Диас ҳам ёлғиз ва дарвоза томон юришга, югуришга тайёр. "Севилья" ҳужумчилари бунгача прессинг уюштиришга ҳаракат қилган ва шу сабабли асосий эпизоддан анча йироқда қолиб кетган.

Салас ("Севилья" футболчиси) Браим бўш қолганини кўрди, лекин Лукас Васкес ҳам ўз қанотидан олдинга ўтаётганини кўриб, марокашлик футболчи томонга ҳаракатлана олмади ва "икки ўт орасида" қолиб кетди.

Браим тўп билан олдинга ўтди ва Салас унга ташланишга (ва икки футболчини бирданига ёпишга) мажбур, чунки Гудель ва Баде Мбаппени қўриқлашмоқда, Музамбо эса ортга қайтиб улгурмаяпти. Браим керакли вақтда тўпни Васкесга оширди яна битта пас ва Родригодан гол – 3:0.

Ёмон прессинг ва юқори ҳаракатланувчи ҳимоя чизиғи "Севилья"ни тўп йўқотилган вазиятларда қийин аҳволга солиб қўйди, аммо айнан Анчелоттининг адаптацияси — Браим ва Беллингемнинг майдон марказига ўтиб ҳаракатланиши, "Мадрид"га гувоҳи бўлганимиз даражасида устунлик берди.

Қизиғи, "Реал" ўзининг деярли барча хавфли ҳужумларини марказий зонада ўйинчилар сонини кўпайтириш орқали рақибни босим қилишга "чорлаш" орқали амалга оширилди, лекин биринчи иккита голда Мбаппе ҳамда Вальверденинг ажойиб зарбаларини ҳам эътироф этмай илож йўқ. Аммо бу ерда ҳам мураббийлар штабининг ҳиссаси бор – Феде ўйиндан кейин бундай зарбалар машғулотларда ишланиши ва мураббийлар штаби шунга ўхшаш вазиятларни тайёрлаганини тан олди.

Пимьентанинг орзуларга тўла, аммо сифатсиз режаси Анчелоттининг ақлли адаптацияси ва "Мадрид" етакчиларининг вазиятлардан руҳланган ўйинига рўбаро келди.

Шунингдек, Карло Лукебакиони зарарсизлантиришга ҳам алоҳида тайёргарлик кўргани сезилди. Айнан шу туфайли Камавинга чап қанот ҳимоясига ташланди (1-1 ҳолатларда рақибни агрессив кутиб оладиган футболчи). Менди ва Фран саломатлиги билан муаммоси йўқ ва ҳатто қайдномага ҳам киритилганди, "Севилья"га қарши ўйин эса Эдуардо учун апрель ойидан буён (ҳозир декабрлиги ёдингизда бўлса керак) универсал Кама учун чап қанот ҳимоясидаги биринчи баҳс бўлди. Ушбу фактдан кейин бу тасодиф эмас, айнан мураббий адаптацияси эканлигига шубҳангиз қолмади, деб умид қиламиз.

Ўз навбатида, Пимьента Лукебакиони фақатгина сўнгги 20 дақиқада қарама-қарши қанотга ўтказгани бироз ғалати. Лукас Васкесга қарши Додининг имкониятлари кўпроқ бўларди, чамамда. Мана шунга ўхшаш вазиятларда мураббийнинг асл кучи сезилади. У нафақат жамоани ўйинга тайёрлайди, балки майдондаги ҳолатдан келиб-чиқиб ҳам маълум ўзгаришларни амалга оширади.

Тўғри, "Севилья" ҳозир унчалик яхши ҳолатда эмас, буни Ла Лига жадвалига қараб ҳам билиш қийин эмас. Аммо бу Анчелотти ва "Реал" футболчиларига бу каби чиройли ўйин учун раҳмат айтмаслик учун сабаб бўла олмайди. Улар ўз ишларини аъло даражада бажаришди.

Ўйин учун футболчиларга қўйилган баҳолар

Тибо Куртуа – 5. Ўзи учун ноодатий тарзда, яқин бурчакка зарбадан кейин, гол ўтказиб юборди. Бир-икки марта тўпга чиқишда сусткашликка йўл қўйди ва иккинчи бўлимда айнан унинг узатмадаги хатосидан кейин рақибда вазият юзага келди. Тибонинг даражасидаги кипер учун бу ёмон ўтказилган ўйин. Аммо Куртуа доим ҳам супермен ролида бўлавермайди-ку. Баъзан шунақаси ҳам бўлиб туради.

Лукас Васкес – 9. У шунчаки йил якунига тайёрланган кўринади. Ажойиб учрашув! Голли узатмадан ташқари, Лукас дуэлларда зўр ўйнади (11 та яккакурашда устун келди!) ва рақибларни дриблинг эвазига доғда қолдириш бўйича (4) ҳам у энг яхши кўрсаткич қайд этди. Баъзи омадсиз ўйинлардан кейин, бу каби муваффақиятли учрашув Лукас учун айниқса муҳим эди. Шубҳасиз, унинг мавсумдаги энг яхши ўйини.

Орельен Тчуамени – 6. ягона эмас, лекин биринчи ўтказиб юборилган голнинг асосий айбдори. Ромерога позицияни бой берганди. Умумий қилиб айтганда, францияликка бошқа жиддий эътирозлар йўқ. Прессинг остида хатоларга йўл қўймади, дуэлларда яхши ўйнади. Назаримизда, Орельен фақатгина биринчи голда жиддий хатога йўл қўйди, лекин ўша хато учун унинг баҳоси кескин тушиб кетди.

Антонио Рюдигер – 7. Ромеронинг голида Рюдигер ва Камавинга чап қанотда нима қилмоқчи бўлишганини изоҳлаш мушкул, аммо германиялик футболчи ёмон кўринмади. Гол уриши ҳам мумкин эди, лекин тўпга ўзи истагандек зарба бера олмади.

Эдуардо Камавинга – 8. Ўйиннинг ҳар бир қисмида фойдали ҳаракат қила олди. Ҳужумларни бошлашда фаоллик кўрсатди, тўп йўқотилганда майдон марказига яқин зонада контрпрессингга борди ва биринчи голда ҳимоячи эътиборини ўзига қаратиб, Мбаппе учун зона очиб берди. Эдуардо бу баҳсдан тўлиқ қониқиш ҳосил қилган бўлса ажаб эмас.

Дани Себальос – 9. Мадридда Дани яна қачон бундай юқори баҳо оларкин, қийин савол. Бироқ тан олиш керак, айнан шу учрашувда у чиндан ажойиб ҳаракат қилди. Тўпни ҳимоядан ҳужумга етказишда муҳим "звено" бўлди ва мунтазам равишда яккакурашларга ташланди (кўпида устун келди!), зарур паллаларда шерикларига ёрдамга келди ва ўйин темпини зўр ҳис қилди. Себальос бу даражани яна қанча ушла қола олиши номаълум, лекин бундай спорт формасида ! Продолжай, Дани.

Федерико Вальверде – 8. Феде яна икки-уч марта шундай зарба берса, кейин рақиб дарвозабонлари уни қайтаришга ҳам уриниб ўтиришмайди. Одатдагидек бутун майдон бўйлаб катта кўламдаги ишни бажарди ва яна бир чиройли гол муаллифига айланди. Иккинчи бўлимда узатмалардаги хатолар кўпайди, лекин бундай ҳолларда кечирса бўлади. Омадли учрашув.

Жуд Беллингем – 7. Жуд яна бир яхши ўйин ўтказди, аммо иккинчи бўлимда йўқ бўлиб қолгандек, тасаввур уйғотди. Тўпни камроқ қабул қилди ва комбинацияларда нисбатан камроқ иштирок этди. Баъзи вазиятларда ҳаттоки шериклари тўпни унга оширса бўладиган вазиятда ҳам бошқа вариантларга мурожаат қилгандек. Бу факторларга қарамай, Беллингем ёмон ўйин ўтказмади. "Пачука"га қарши финалдан кейин оёғи боғланган ҳолда ҳаракатланганига ҳам эътибор қаратиб ўтиш лозим. Мураббийлар штаби ҳам айнан шу туфайли, эҳтиёткорлик чораси сифатида англияликни захирага олди.

Браим Диас – 8. Гол урди, учинчи голда иштирок этди, тактик жиҳатдан муҳим фигура бўлди ва иккинчи бўлимда, қолганлар бироз бўшашганида ҳам тиним билмади. Диасни бу ўйин учун алоҳида мақтаб қўйиш зарур.

Родриго Гоэс – 7. Бразилиялик учинчи ўйинда гол урмоқда ва ўйини билан ҳам мухлисларини қувонтирмоқда. Агарда Родриго яна иккита вазиятидан унумли фойдаланганида баҳоси ундан ҳам юқорироқ бўларди. 

Килиан Мбаппе – 8. Ажойиб зарбаси билан ҳисобни очди, Браимга голли узатма етказиб берди ва Родриго учун голли вазият яратиб берди. Килиан ўйиндан-ўйинга кучаймоқда. Карло Анчелотти айтганидек, чиндан ҳам Мбаппенинг адаптация жараёни охирига етди шекилли.


Муаллифнинг телеграмдаги канали: @La_teLiga

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
23 дек 23:05:52
Sardorbek..
Elyor Hasanov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Агар Реал ютқазэб қўйса мухлисларини интерполга бериб хам тополмайсан нимага шунақа
Nimaga barsa muxlislar xar doyim oldindan karillab oxirida yana yeb qo'yadi nimaga oktyabr oyidayoq biz trebl yutamiz deb katta ketganlar xozir inlariga kirib ketgan nimaga shunaqa?
   
23 дек 23:05:52
Sardorbek..
Elyor Hasanov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Агар Реал ютқазэб қўйса мухлисларини интерполга бериб хам тополмайсан нимага шунақа
Nimaga barsa muxlislar xar doyim oldindan karillab oxirida yana yeb qo'yadi nimaga oktyabr oyidayoq biz trebl yutamiz deb katta ketganlar xozir inlariga kirib ketgan nimaga shunaqa?
   
23 дек 22:28:28
Rasul Matkarimov
Elyor Hasanov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Агар Реал ютқазэб қўйса мухлисларини интерполга бериб хам тополмайсан нимага шунақа
Mana necha kundirki dostonbek Anvarov Mavlon raimov barcelona7 Va yana shunga oxhshashlar yoq ozini birnima qilmadimikin
   
23 дек 22:07:48
Elyor Hasanov
Агар Реал ютқазэб қўйса мухлисларини интерполга бериб хам тополмайсан нимага шунақа
   
23 дек 21:44:51
насрилло
Реал Мадрид тенгсиз!Январда яна хам кучаяди! РЕАЛ Мадрид ракибларига жуда кийин булади!!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика