UZ

Сўнгги янгиликлар

21:49Уругвай термаси ҳомийсиз қолди, жамоа брендсиз либосда ўйнамоқда  0 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  2 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  11 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14

Ҳисоб-китоб вақти: А Серия 35-тур якунлари Янгиликлар

Ҳисоб-китоб вақти: А Серия 35-тур якунлари

"Ювентус" ЕЧЛсиз қолиши мумкин, "Интер"дан чиройли ғалаба ва бошқа ўйинлар.


ЕЧЛ йўлланмаси учун курашда "Ювентус" "Милан"га имкониятни бой берди

"Наполи" ва "Аталанта" ўз ўйинларида ғалаба қозонгач, ушбу беллашув қадрини янада оширди. Ўйин стартидаёқ жамоалар биттадан хавфли вазият яратишди. Аввалига Кьеллини бурчакдан узатмадан кейин мўлжалда адашди, кейин эса биринчи бўлим охирида Теонинг узатмасидан Ребичнинг йўллаган тўпини Де Лигт қайтариб қолди. Шундан сўнг ўйин кескин "тинчланди". Ҳар икки клуб академик ўйин кўрсатиб, таваккал қилишни истамасди. Шундай бўлсада, гол урилди. Браим Диас тўпни жарима майдони бурчагида эгаллаб олди, марказроққа қараб бироз юрди ва ажойиб зарба билан тўпни тўққизликка жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлим бошида Бентанкур Моратанинг товони билан амалга оширган узатмасидан кейин зўр зарба берди, лекин Доннарумма жамоасига панд бермади. Кьеллини Диаснинг зарбасини қўли билан қайтарганидан кейин "Милан" орадаги фарқни иккитага ошириш имкониятига эга бўлди. Бироқ Кессиэ Шенснини доғда қолдира олмади. Бундай ҳолат "Ювентус"ни руҳлантириб юбориши мумкин эди, лекин "кекса синьора" ҳужумдаги ишлари юришмас ва "россонери" дарвозаси олдида вазият ярата олмасди. "Милан" эса ўз голини барибир урди, урганда ҳам чиройли гол урди. Ребич рақиб посбони Шенсни бироз олдинга чиқиб кетганини сезди ва 30 метрлардан айланма зарба билан тўпни дарвозага ташлаб қўйди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, барчаси амалда якунланди. Томори боши билан жарима зарбасидан Чалханоглу оширган тўпни дарвозага "михлаб" қўйди. Ўйин сўнггида Дибала чиройли зарбаси билан ҳеч бўлмаса битта гол уриши мумкин эди, аммо тўп дарвоза устунига тегиб майдонни тарк этди. Натажада, "Ювентус" 5-ўринда қолмоқда ва ЕЧЛ йўлланмаси учун курашда имкониятларини пасайтириб юборди. Энди ҳаммаси ҳам туринликларга боғлиқ эмас.


"Аталанта" "Парма"ни йирик ҳисобда енгди

"Парма" ҳозирдан А Серияга қайтиш ҳақида бош қотираётган бўлса ажаб эмас. "Аталанта" эса майдонга курашиш учун тушганди. Кўп ўтмай жамоа ҳаракатлари самара бера бошлади, Иличич Малиновскийга аниқ узатмани амалга оширди ва Руслан узоқ масофадан тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Бир неча дақиқадан сўнг яна бир шедевр гувоҳига айланишимиз мумкин эди, Иличич товони билан тўпни Мехлега ташлади ва унинг қанотдан узатмасидан кейин Сапата биргина уринишда зарба берди, лекин тўп тўсинга тегиб қайтди. "Парма" ҳам олдинга ўтишга уриниб кўрди, лекин танаффусгача ҳужумда умуман ҳеч нима қила олмади.

Иккинчи бўлим бошланганини англатувчи ҳуштакдан 7 дақиқа ўтгач, Муриэль тўпни Пессинага оширди, Маттео жарима майдончасига кирди ва аниқ зарба билан дарвозанинг пастки бурчагини нишонга олди. "Парма" ўйинида кўплаб хатолар кўзга ташаланар ва меҳмонлар бундан фаол тарзда фойдаланарди. Пашалич узоқ масофадан, деярли ҳимоя чизиғидан тўпни қабул қилиб, зарба бериш ўрнига рақиблар эътиборидан четда қолган Муриэлга етказди, Луис имкониятни қўлдан бой бермади. Жавоб ҳужумида энди "Парма" гол уришга эришди. Брунетто гол муаллифи. Ўйин сўнгги ҳам анча қизғин ўтди. Пессина қулай имкониятдан дарвоза устунини нишонга олди, лекин Муриэль яқин масофадан бўш қолган дарвозага тўпни йўллаб, ишни якунлаб қўйди. Орадан яна 2 дақиқа ўтиб, "Парма" ҳали ҳам таслим бўлмаганини кўрсатиб қўйди. Пелледан узатмани қабул қилиб олган Нзом орадаги фарқни қисқартирди. Бироқ якуний нуқтани барибир "бергамоликлар" қўйишди. Пашалич рақиб посбони Сепе билан яқинлашиб келди ва зарба берди, қайтган тўпга эса биринчи бўлиб Миранчук етиб келди ва ўз ҳисобига навбатдаги голни ёздириб қўйди.


"Наполи" "Специя"ни тор-мор қилди

Биринчи даврада "Специя" кутилмаганда "Наполи"ни мағлуб этганди (2-1). Шу сабабли ҳам неаполликлар ушбу ўйинга икки баробар иштиёқ билан йўл олишганди. Осимхен 3-дақиқадаёқ хавфли зарба йўллади, лекин тўп дарвозадан бироз юқорилаб ўтиб кетди. Орадан яна 9 дақиқа ўтиб, тўп барибир дарвоза тўпидан жой олди. Политано нозик узатма билан Ди Лоренцони олдинга чорлади ва у жарима майдонидаги Зельинскини кўрди, Пётр эса қаршиликсиз ҳисобни очишга эришди. "Специя" олдинга ташланди, бу эса "Наполи" учун айни муддао эди. Зельински чамаси 40 метрлар масофага узатмани амалга оширди, Осимхен эса аввалига ҳимоячилардан қочиб кетди, кейин дарвозабонни ҳам доғда қолдирди. Ўйиндан ташқари ҳолатни юзага келтириш учун "Специя" ҳимоячиларининг ҳаракатлари самара бермасди. Тайм сўнггида, аниқроғи 44-дақиқа Инсинье тўпни яна уша Осимхенга етказди ва Виктор мавсумдаги 10-голини урди.

Танаффусдан сўнг "Наполи" босимни давом эттирди. Политанода қулай имконият юзага келди, лекин мўлжалда адашди. "Специя" эса ўз имкониятидан унумли фойдаланди. Меҳмонлар кипери Эстеваснинг зарбасини қайтарди, аммо қайтган тўпни Пикколи бир метр масофадан тўрга йўллади. "Специя" голдан илҳомланиб, яна олдинга боришга уринди, аммо "Наполи" ҳимояси бошқа хатога йўл қўймади. Қанотдан олдинга ўтган Осимхен бу сафар ассистент ролида хизмат қилди ва тўпни қизғанмай, Лозанога узатди, Ирвинг эса яқин масофадан зарбада адашмади. Гаттузо жамоасининг ажойиб ғалабаси ва "Наполи" ҳамон ЕЧЛ зонасида қолмоқда. 


"Интер" чемпионлигини ўзига хос тарзда нишонлади 

"Нерадзурри" аввалги турда "Аталанта" учрашувини телевизор орқали томоша қилиб, чемпионликни расмийлаштирди. Бу ўйинга эса жамоа чемпион сифатида тушиб келди ва чиройли ўйин кўрсата олди. Янг 4-дақиқада қанотдан узатмани амалга оширди, Гальярдини биринчи уринишдаёқ тўпни дарвоза тўрига йўллади. Кўп ўтмай, Гальярдини нафақат шерикларига яратиб берган имкониятдан фойдаланиши, балки ўзи ҳам шериклари учун имкон ярата олишини кўрсатиб қўйди. Роберто тўпни жарима майдонигача етказди ва Санчесга узатди, чилилик биринчи ҳаракати билан тўпни тўхтатди, иккинчиси билан дарвоза бурчагини мўлжалга олди. Кўп ўтмай "Сампдория" битта гол уришга муваффақ бўлди. Бальде Кейта яқин масофадан тўпни дарвоза тўсини остидан тўрга йўллади. Бироқ кейинги дақиқадаёқ Хакими қанотдан қушдай учиб ўтди ва Алексис Санчесни тўп билан таъминлади, тажрибали футболчи бу сафар ҳам совуққонлик намойиш этди. 

Танаффусдан кейин ҳам "Интер" анча дадил ўйин кўрсатди. Мисол учну ҳимоячи Раноккья чалқанча услубда зарба йўллаганди, лекин дарвозабон жамоасини қутқарди. Акс ҳолда мавсумнинг энг чиройли голларидан бирига гувоҳ бўлардик. "Сампдория" ҳимоясида жуда жиддий муаммолар борлиги яққол кўриниб қолди. Лаутаро ва Барелла комбинацияси Николанинг тўпни Пинамонтига ошириши билан якунланди. Андреа Пинамонти эса тўпни тўхтатиб, кейинги ҳаракати билан "Интер" сафида А Сериядаги биринчи голини расмийлаштирди. Бундан кейин ҳам Конте шогирдлари тўхташмади ва пенальти тепиш имкониятига эга бўлишди, нуқтага Лаутаро яқинлашди ва навбатдаги голни ёздириб қўйди. "Интер" мухлислари бу қадар ёрқин ўйиндан мамнун бўлганликлари аниқ, ўз навбатида "Сампдория" ишқибозлари ҳам у қадар хафа бўлмасликлари мумкин, сабаби асосий вазифа анча олдин бажариб қўйилган.

Шунингдек, "Рома" "Кротоне"га имкон қолдирмади, "Женоа" "Сассуоло"дан енгилди, "Беневенто" "Кальяри"га ютқазиб қўйди.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика