Ҳиндистонда Марадонанинг бронза ҳайкали очилди (+ФОТО)

Aslanov Jasurbek
12 дек 2017, 13:27
Ҳиндистонда Диего Марадонанинг бронза ҳайкали очилиши бўлиб ўтди.

1986 йилда жаҳон чемпионига айланган афсонавий аргентиналик ҳайкали қўлида мундиал кубогини кўтариб турган футболчи сифатида акс эттирилган.

57 ёшли марадоналик маросимга шахсан ташриф буюрди.

"Мен футбол худоси эмасман, шунчаки футболчиман. Калькуттада эканимдан хурсандман. Бу ерда ҳайкалим борлиги ҳайрон қолдирди" - дейди Марадона.

Ҳайкалнинг баландлиги - 3,65 метр. Танқидчиларнинг фикрича, ушбу санъат намунаси Англия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Рой Хожсонга ўхшаб қолган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Guardian