UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  2 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  7 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  2 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  2 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  6 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  30 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  13 20:10"Арсенал" чемпионлик парадини режалаштирмоқда  10 19:52Про лига. "Арал" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  7 19:30Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Металлург" "Бунёдкор"дан устун келди  0 19:06Бернардески "Торонто" билан шартномасини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда  0 18:43Хави Симонс ПСЖга қайтмайди  8

Абдужамол Исроилов: "Динамо"га ҳаммасини бошқатдан бошлаш учун келдим" Янгиликлар

Абдужамол Исроилов: "Динамо"га ҳаммасини бошқатдан бошлаш учун келдим"

Трансферлар ойнаси вақтида фаол ҳаракат қилаётган яна бир жамоа - "Динамо".

Самарқандликлар янги мавсум арафасида таркибини хорижлик ва маҳаллий ижрочилар билан тўлдирмоқда. Клуб узоқ вақт жароҳати сабаб катта футболдан четда қолган Абдужамол Исроиловни ортга қайтарди. Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, ярим ҳимоячи 2017 йилги мавсумда айнан шу жамоада тўп тепган эди. 


- Футбол жамоатчилиги Абдужамол Исроиловни анча пайт йўқотиб қўйди. Икки йилдан ошиқ майдондан ташқарида юрдингиз. Бундай пайтда "Динамо" таклифи сиз учун кутилмаган туюлдими?

- Тўғриси, ўша оғир жароҳатимдан кейин кўп вақт ўтди. Шунга қарамасдан, менга ишонч билдириб, таклиф қилгани Учқун Қобилов ва Андрей Шипиловга миннатдорчилигимни билдираман. Катта футболни "Динамо"да бошладим. Нима учун қайтганимни биласизми?  Ҳеч нарсани ўйламай, ҳаммасини бошқатдан бошлаш учун келдим. 

- Жароҳатдан кейин ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

- Худога шукур, ҳозирда ҳаммаси аъло даражада. Икки маҳал сунъий қопламали майдонда шуғулланмоқдамиз. Машғулотлар жараёнида жароҳат ўз таъсирини ўтказаётгани йўқ. Эркин ҳаракат қилишимга тўсқинлик қилмаяпти. 

- Ўтган йили катта футболни тугатиш қарорига келган экансиз...

- Ҳа, орада маълум вақт шундай фикр ҳам юзага келди. Ҳаттоки, умуман машғулот ўтказмаган пайтларим ҳам бўлди. Аммо оёғим яхшилангани сари ишонч уйғона бошлади. Натижада қатъий равишда машғулотларни давом эттирдим. 

- Яшил майдонга қайтишингиз нима учун бунчалик кўп вақтни олди? Жароҳатингиз тузалиши чўзилгани сабаби нимада?

- Очиғи ўзим ҳам билмадим. Оёғимнинг лат еган қисми яхши тузалаётганди, аммо югуришга қийналаётган эдим. Жарроҳлик амалиётидан сўнг гипсда 5 ой ўтириб қолдим. Оёқда қон айланиши учун ҳаракатланиш керак экан. 

- Бугунги "Динамо" 5 йил аввалгига қараганда қанчалик ўзгарган?

- Ҳар томонлама ўзгаришларга қўл урилгани кўриниб турибди. Шароитлар анча яхшиланган. 

- Жамоада футболчиларни ўйнатадиган мураббий. Натижага ва ўйинга ҳам у жавобгар. "Динамо"нинг сербиялик мураббийи сиз билан гаплашиб кўрдими?

- Жамоага футболчиларни мураббий танлайди. Мени таклиф қилишганда сербиядан мураббий келаётганини, унда ижобий таассурот қолдирсамгина жамоада қолишимни айтишди. Предраг Роган бизни кўрикдан ўтказди. У билан гаплашдик. Қолишимни айтди. Якунда шартнома имзоладим. 

- "Навбаҳор" мухлислари сизни яхши кўришади. Ортда қолган вақт мобайнида ижтимоий тармоқларда сизни қўллаб-қувватлаб туришди...

- Гапингиз рост. "Навбаҳор" мухлисларини яхши кўраман. Қаерда бўлсам ҳам омад тилашади. "Динамо"га ўтганимда эзгу тилаклар билдиришди. Бундан хурсандман. Қачонлардир яна уларнинг қаршисида тўп тепаман. "Динамо" ишқибозларига ажоийб тарзда кутиб олишгани учун ташаккур. Жорий йилда ҳам самарқандликларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика