UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15Тер Штеген – "Барса"да сардорлик учун асосий номзод  0 16:48"Хоразм" бир қатор футболчиларни сафига қўшиб олди  2 16:28"Манчестер Сити" янги мавсум учун захира либосини тақдим этди  0 15:59ФИФА Олимпиада ўйинларидаги воқеаларни текшириш учун эксперт тайинлади  0 15:34Тимур Кападзе: "Мисрнинг кучли томонлари ва имкониятларини яхши биламиз"  9 15:12Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди  23 14:59"Манчестер Юнайтед" Уан-Биссакани Дюмфрисга алмаштирмоқчи  4 14:37Париж-2024. Ўзбекистон Мисрга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  9 14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  1 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1 13:23"Арсенал" Евро-2024'да ёрқин ўйин кўрсатган ярим ҳимоячининг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда  1 12:57"Ньюкасл" ҳимоячиси Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин  1 12:29Расман: "Комо" ироқлик иқтидор билан шартнома имзолади  1 12:04"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман"  3 11:39ПСЖ Франция терма жамоаси дарвозабонига қизиқмоқда  2

«Ҳанновер» мураббийи Ўзбекистоннинг олти шаҳрида мастер-класс ўтказади Янгиликлар

«Ҳанновер» мураббийи Ўзбекистоннинг олти шаҳрида мастер-класс ўтказади

Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси 28 августдан 5 сентябрга қадар спортнинг футбол йўналиши бўйича ўзининг навбатдаги лойиҳасини амалга оширади.
Бу ҳақда Kun таҳририятига келиб тушган элчихона пресс-релизида маълумот берилган.

Германия Бундеслигаси вакили – «Ҳанновер 96» жамоасининг футбол мактаби мураббийи Андрей Вайберт Ўзбекистонга таклиф қилинган. У Тошкент, Гулистон, Жиззах, Бухоро, Навоий ва Қарши шаҳарларининг ҳар бирида футбол мактабларининг 14 нафар тарбияланувчиси билан футбол бўйича уч соатлик маҳорат дарслари ўтказади. Ҳар бир маҳорат дарси иштирокчилар ўртасидаги кучик футбол ўйини билан якунланади. Элчихона матбуот хизматининг қайд этишича, ушбу лойиҳа Германия қуролли кучлари – «Бундесвер» ва унинг Термиз аеропортидаги базаси кўмагида амалга оширилмоқда.

Бу тарздаги спорт тадбири 2013 йил март ойида Термиз шаҳар Олимпия заҳиралари спорт коллежининг футбол жамоаси билан ҳам ўтказилган. Андрей Вайберт ўша вақтда «Бундесвер»нинг Термиз аеропортида жойлашган базасида ҳарбий-медицина бўлимида хизмат қилган. «Ёш футболчиларнинг ушбу машғулотларга бўлган қизиқиши бу ташаббусни янада кенг қамровли тарзда ўтказиш учун ўзига хос бир туртки бўлди», – дея маълум қилди Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси.

Элчихона матбуот хизматининг маълумотларига кўра, 1977 йилда туғилган Андрей Вайбертга футбол болалигидан бошлаб ҳамроҳлик қилади. У «Ҳанновер 96»нинг иккинчи жамоаси таркибида Германия Оберлигасигача чиққан ва ўз вақтида «Ҳанновер 96»нинг U-19 жамоаси таркибида ҳам иштирок этган. Бундан ташқари, у 2005 йилдан 2009 йилгача Марказий санитария хизмати қошида хизмат қилган профессионал аскар сифатида «Бундесвер»нинг терма жамоасида ҳам тўп сурган. Германия Футбол Федерациясининг мураббийлик лицензиясига эга бўлган Андрей охирги беш йилдан бери «Ҳанновер 96» жамоасининг футбол академиясида ёш футболчиларга мураббийлик қилиб келмоқда.

Ушбу кенг қамровли лойиҳа Германия Федерал Ташқи ишлар вазирлигининг спортни ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорлик дастури таркибидаги чора-тадбирлар доирасида молиялаштирилади. Германия Федерал Ташқи ишлар вазирлиги бир неча йиллардан буён Германиянинг бутун дунёдаги расмий ваколатхоналари ташкиллаштирадиган спорт ташаббусларини қўллаб-қувватлаб келади. Бу чора-тадбирлар ёшларни профессионал спорт билан шуғулланишга руҳлантиришни ўз олдига мақсад қилган.

Қайд этиш жоиз, 2012 йилда, ўзбек футболининг 100 йиллигини жойларда нишонлаш тадбирлари доирасида, Термизда «Сурхон» футбол жамоаси фахрийлари ҳамда ISAF ҳарбийлари иштирокида ўртоқлик учрашуви ўтказилган эди. Термиздаги ҳарбий аэродром Гермнаия ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан Афғонистонга юкларни жўнатиш мақсадида фойдаланади. Август ойида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ушбу аэродром ҳақида тўхталиб, у ерда «ҳеч қандай қурол-аслаҳа йўқ»лиги, «у ҳарбий база эмас»лигини айтиб ўтган эди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика