Ҳамробеков: "Мураббий ҳимояда тартибли ўйин кўрсатишимизни хоҳлаяпти"

Aslanov Jasurbek
17 окт 2018, 12:04
Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков Қатарга қарши ўртоқлик учрашувидан (2:0) сўнг, баҳс ҳақида фикр билдирди.

- Қатарга қарши баҳс КХДР билан бўлган ўйиндан қизиқарлироқ бўлди, мухлислар зерикиб қолишмади деб ўйлайман. Қатар Осиёнинг кучли жамоаларидан бири ҳисобланади. Ғалаба ишқибозларни хурсанд қилган бўлса, бундан мамнунмиз.

- Бугунги баҳсдан олдин мураббий қандай кўрсатма берди?

- Мураббий ҳимояда тартибли ўйин кўрсатиб, ҳужумга ўтишимизни истади. Эктор Купер рақиб ким бўлишидан қатъий назар шу услубда ҳаракат қилишимизни хоҳламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia