UZ

Сўнгги янгиликлар

07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  10 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  21 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  65 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  73

Ҳаммаси ўртамиёна, ЎФАдан ПФЛгача, футболчидан мураббийгача, сайт ҳам… Янгиликлар

Ҳаммаси ўртамиёна, ЎФАдан ПФЛгача, футболчидан мураббийгача, сайт ҳам…

Теглар :  ПФЛ Championat.asia
Кеча қизиқ кун бўлди. Чемпионатнинг энг муҳим ўйини турган бир пайтда ("Қизилқум" - "Навбаҳор"), исталган хориж каналидан кўриб олиш имконияти бўлган "Милан" - "Фиорентина" учрашуви "Спорт ТВ" томонидан асосий мавзу сифатида танланди.

Бошқа пайт "Дунё бўйлаб", "Маҳалла" каби каналлардан фойдаланган канал бу сафар нима учундир ўйинни фақат Наманган учун кўрсатиб берди. Қўшни сайтда эса боплаб канал директори Зоҳид Каримовнинг оғзини бўрттириб, "Спорт" ТВ ўзбек спортининг бамисоли Робин Гуди эканлигини айтган гапларини чиқариб юборди.

Зоҳид Каримов бир гапни тўғри айтган ташкилот олдида даромад қилиш асосий вазифа эмас. Рекламадан пул ишласа-ишламаса уларнинг молиялаштирадиган манбаси бор. Уларнинг асосий вазифаси - Ўзбекистон спортини ёритишми, демак ҳеч қандай лигаларни ички чемпионатга алмаштириши керак эмас. Ҳаққи йўқ. Италия ҳукумати олдида мажбурияти ҳам йўқ. Уларга ўйинни қайси кунга белгилаш шартини қўйиш учун, анча қовун пишиғи бор. Аввал трансляцияни сотиб олсин, сотиб олишга кучи етмаса, бу давлатнинг канали, давлат мусобақаси мана шу каналда эфирга кетиши керак деган монопол фикрлашни бас қилсин. Ана катта саҳна, "Футбол тв" бор, "УзРепорт" бор, баҳсда ютиб чиқиб рақобат қилсин.

Бу танлов анчадан бери Ўзбекистон чемпионати ўйинларини нима учун бегим кунларига қўяётганини айта олмаётган ПФЛга қўл келди. Нима эмиш, Ўзбекистон чемпионати кучли бешликка рақобат қила олмас экан. Тўғри, бу гапга миллион фоиз қўшиламиз. Лекин ПФЛ учун ўзининг биринчи рақамли чемпионати ҳамма нарсадан устун бўлиши керак. Ўзбекистон чемпионати 50 йилда ҳам кучли бешликка яқинлаша олмайди, демак ПФЛ кейинги 50 йилда ҳам шундай фикр қилса, биз фақат бегим кунлари тур ўйинларини ўтказиб юраверамиз.

Ўйинларни шанба ва якшанбага ўтказиш орқали минглаб мухлисларни стадионда кутмаймиз. Чунки бу сифат билан мухлисларни жалб қилиш қийин. Лекин ҳеч бўлмаса мухлислар дам олиш кунлари ТВ қаршисида ўйинни кўриш ва кейин ўзига ёққан тақдирда стадионга келиши мумкин бўлади. Иш кунида бунинг иложи йўқлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Кеча сайтимизда ташкил қилинган сўровномада бегим кунлари 5 % ҳам овоз тўплай олмагани, барча гапимизнинг исботи.




Сўнгги йилларда тан оласизми-йўқми, ҳамма нараса ўртамиёнага айланиб бўлди. "Интрига" бўляпти деб айтаётган лигамиз, тепадагиларнинг пастдагилар билан бир хил савияга тушиб қолиши натижаси, пасдагиларнинг юқорилагани эмас. ОЧЛда Малайзия ва Гонконг клублари кейинги босқичга чиққан бир пайтда биз бир амаллаб битта жамоа билан 1/8 финалга ўтдик. Чунки бизда ҳамма нарса ўртамиёна. Лигамиз ҳам, каналимиз ҳам, ЎФАдаги бошқарув тизими ҳам, футболчи-ю, мураббийлар ҳам ўртамиёна. Қизиғи, championat.asia ҳам улардан ортиқ эмас, биз ҳам ўртамиёналар ичида, ўртамиёнага айланиб бўлдик. Ўртамиёналар ичида бу ерда фақат мен зўрман дегувчилар, чучварани хом санабсиз.

Ҳурмат билан, Миланжон Фиорентин ўғли.

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика