UZ

Сўнгги янгиликлар

21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  0 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  7 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  6 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  9 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  25 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  57 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  4 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  6 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  26

Ҳамма клубда ўйнаб кўраман. Жамоасини жуда тез алмаштирадиган 9 футболчи ҳақида Янгиликлар

Ҳамма клубда ўйнаб кўраман. Жамоасини жуда тез алмаштирадиган 9 футболчи ҳақида

Бу борада Премьер-лига етакчисида - 10 бал!

Замонавий футболда садоқат туйғуси нечинчидир планга тушиб қолгандек. Ҳозир "Рома" вакиллари Франческо Тотти ва Даниэле Де Росси каби, ЦСКА дарвозабони Игорь Акинфеев сингари узоқ йиллар бир клуб шарафини ҳимоя қиладиганларни топиш анчагина мушкул вазифа. 

Футболчилар жамоаларини алмаштиришлари оддий ҳолга айланди. Ахир бу уларнинг ўзи учун ҳам, агентлари учун ҳам фойдали. Баъзилар клубини деярли ҳар йил ўзгартирмоқда. Бугун сиз билан РПЛнинг энг "фаол" саёҳатчилари ҳақида гаплашамиз? 


Руслан Ажинжал – 8 та клубҲужумкор ярим ҳимоячи 1995 - 2015 йиллар давомида Премьер-Лигада тўп тепган. Ажинжал фаолиятида "Балтика", "Москва", "Уралан", "Ахмат", "Луч", "Крилья Советов", "Волга" ва "Краснодар" жамоалари сафида ўйнашга улгурган. Энг омадли мавсумларидан бири ва энг яхши натижасига 40 (!) ёшида эришган. Краснодарликлар таркибида футболчи 2014/2015-мавсум бронза медалларига сазовор бўлади. Шу ўринда қайд этиш лозим "буқалар" таркибида бор йўғи 9 та ўйинда майдонга тушди ва самарали ҳаракатлар амалга оширмаган.


Фёдор Кудряшов – 8

Россия терма жамоаси ҳимоячиси ҳам мамлакатнинг анча жойига бориб келган. Кудряшов РПЛда Москванинг "Спартак" клуби, "Химки", "Томь", "Краснодар", "Ахмат", "Ростов", "Рубин" ва "Сочи" жамоаларида ўйнашга муваффақ бўлган. Фёдорнинг коллекциясида тўртта кумуш бор – уларнинг учтаси "Спартак" таркибида (2007, 2009 ва 2011/2012 йилларда) ва яна бири "Ростов" билан (2015/2016) қўлга киритилган. Қизиғи, РПЛда шунча клуб алиштиришга улгурган ва 227 ўйинда иштирок этган Кудряшов бор йўғи 2 та гол урган.


Роман Широков – 8

Россия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси фаолиятининг энг гуллаган даврини шубҳасиз "Зенит"да ўтказган. Широков икки бор мамлакат чемпиони номига сазовор бўлди, 2 Россия Кубоги ва Суперкубогига эга чиқди. Европадаги совринларни алоҳида қайд этмасак, бўлмас – УЕФА Кубоги ва УЕФА Суперкубоги. "Зенит"дан ташқари Роман РПЛда "Москва", "Сатурн", "Рубин", "Химки", "Краснодар", "Спартак" ва ЦСКА (яна битта олтин) либосида ҳам майдонга тушган. Шубҳасиз, ўзига хос фаолият!


Никита Бурмистров – 8Бурмистров РПЛда кўп ҳам ўйнамаган – 140 учрашув. Ўртача ҳисобда беш мавсумга етмаган муддат. Шундай бўлсада, форвард ушбу қисқа вақтдан "унумли" фойдаланди ва 8 клуб таркибида ўйнашга улгурди. Никита фаолияти давомида ЦСКА, "Луч", "Амкар", "Анжи", "Урал", "Краснодар", "Арсенал" ва "Сочи" сафида тўп тепди. Энг омадли мавсумларида Пермда 5 тадан гол урган. ЦСКА билан бронза медалига сазовор бўлган.


Илья Максимов – 8Максимов "Зенит"нинг 2007 йилги чемпионлик мавсумида 6 учрашувда иштирок этган. Шунинг эвазига футболчи Россия чемпиони ҳисобланади. Фаолтиятини ҳужумчи айнан Петербургда бошлаган, лекин бу ерда узоқ ушланиб қолмаган. РПЛда Илья "Шинник", "Химки", "Кубань", "Волга", "Крилья Советов", "Анжи" ва "Арсенал" (Лондонники эмас) шарафини ҳимоя қилган. Ўз вақтида Максимов мамлакат миллий терма жамоасига ҳам жалб этилган.


Игорь Шевченко – 8



"Крилья Советов", "Луч", "Ахмат", "Кубань", "Сибирь", "Торпедо", "Уфа" ва "Арсенал" каби жамоаларда ўйнаб чиқишга улгурган Шевченко ҳам Россия чемпионатида 150 та ҳам ўйин ўтказмаган (143). Машҳур адаши каби ҳужумчи бўлса ҳам Шевченко бор йўғи 14 та гол уришга эришган. Энг омадли мавсумида, Владивостокда, ҳужумчи 5 марта рақиб дарвозасини нишонга ола билган. "Сибирь" билан Россия Кубоги финалига қадар етиб борган.


Дмитрий Смирнов – 8Маълум вақт давомида учрашув қайдномасида ярим ҳимоячини шарифи билан – Дмитрий А. Смирнов кўринишида қайд этишган. Лекин бу унга, унинг ўйинига бўлган ҳурмат юзасидан эмас, шунчаки "Торпедо-ЗИЛ" сафида ҳимоячи Дмитрий Н. Смирнов ҳам борлиги учун эди. Бу Дмитрий А.нинг фаолиятидаги 8 клубнинг бири эди. "Торпедо-ЗИЛ"дан ташқари ярим ҳимоячи Смирнов Москванинг "Спартак" (Россия Кубоги ғолиби 2003 йил), "Черноморец", "Спартак" (Владикавказ), "Луч", "Ахмат", "Томь" ва "Арсенал" клубларида ҳам ўйнаган.


Спартак Гогниев – 9Спартакнинг биографиясида ҳам "Спартак" бор. Аммо кўпчилигимиз ўрганган Москва клуби эмас, Владикавказнинг "Спартаки". Аммо Гогниев РПЛ доирасида пойтахтнинг бошқа клублари – ЦСКА ва "Динамо" сафида ҳамда "Ротор", "Сатурн", "Ростов", "Кубань", "Краснодар" ва "Урал" клублари таркибида ўйнаган. Энг сермаҳсул мавсумларни Екатеринбургда ўтказган (8 ва 9 тадан гол). ЦСКА сафида эса 2003 йил чемпионат ғолибига айланган.


Александр Прудников – 10Ёшлар ўртасида Евро-2006 ғолиби камида Россия футболи юлдузи бўлиши башорат қилинганди. Аммо амалда у Лиганинг асосий "саёҳатчиси"га айланди. Футболчи ўз "саёҳатини" "Спартак"да бошлаган, кейинчалик "Ахмат", "Томь", "Анжи", "Кубан", владикавказнинг "Спартаки", "Рубин", "Динамо", "Амкар" ва "Оренбург" давом эттирган. Ҳозирда Прудниковнинг охирги жамоаси "Анжи" бўлиб, бу ерга Александр орадан беш йил ўтиб яна қайтди. Чемпионат доирасида 168 беллашувда майдонга тушган Прудников ҳисобида 20 та гол ва 2007 йилги мавсум кумуш медаллари бор.


Омондон Тўхтамирзаев таржимаси

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика