UZ

Сўнгги янгиликлар

07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  5 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  37

Ҳамиджон Актамов: “Ёшларга ҳам таркибда ўрин беришга ҳаракат қиламиз” Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: “Ёшларга ҳам таркибда ўрин беришга ҳаракат қиламиз”

“Қизилқум” — “Динамо” жамоалари баҳсидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов қатнашди.

—  Кетма-кет икки мағлубиятдан кейин мухлисларимизга яна ғалаба тақдим этганимиздан хурсандмиз, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Кейинги учрашувларни юқори савияда ўтказишимиз учун ҳам бугун ғалаба жуда муҳим эди. “Динамо”да янги бош мураббий иш бошлаганлиги, таркибга бир қатор янги футболчиларнинг жалб этилганлиги жамоа ўйинини анча кучайтирганлиги кўриниб турибди.

—  Ҳозирда “Ёшлар” спорт мажмуаси яшил майдони майсаси сифатини яхшилаш  мақсадида кенг кўламда қурилиш-бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Шу боис, уй учрашувларини вақтинча “Сўғдиёна” стадионида ўтказяпмиз.

—  Кейинги ўйинда Тошкентда “Пахтакор” жамоаси билан ўйнаймиз. Бу муҳим ўйинга ҳозирдан тайёргарликни бошлаймиз. Чемпионат жадвалида жамоалар  тўплаган очколар ўртасида фарқ у қадар катта эмас. Биргина ғалаба имкониятингизни оширса, аксинча мағлубият жадвалдаги аҳволингизни оғирлаштириб юбориши мумкин. Шу боис, ҳар бир учрашувда фақат ижобий натижа қайд этиш учун майдонга чиқамиз.

—  Аста-секин ёшларга ҳам таркибда ўрин беришга ҳаракат қиламиз. Бугун ярим ҳимоячи Бобуржон Искандаров ўзининг фаоллиги билан бошқалардан ажралиб турди.У захирадан ўйинга қўшилган бўлса-да, ўзини йўқотиб қўймади. Аксинча, қисқа вақтда жамоадошлари билан тил топишиб кетганлигини барчангиз кўрдингиз. Искандаровга ўхшаган ўйинчилар жамоамизда талайгина. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика