UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  1 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  2 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  6 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  7 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  0 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  2 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  12 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  6 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  5 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  5 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  108 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  6 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2

Ҳамиджон Актамов: “Қизилқум” учун ўтган 10 турдаги энг қизиқ баҳс Самарқандда бўлди” Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: “Қизилқум” учун ўтган 10 турдаги энг қизиқ баҳс Самарқандда бўлди”

“Динамо” – “Қизилқум” (2-2) учрашувидан кейин дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Ҳамиджон Актамов матбуот анжуманида ўйин борасидаги саволларга жавоб қайтарди.

- “Динамо” жамоаси Самарқандда ҳали мағлуб бўлмаётганлигини жуда яхши билардик. Шунга яраша тайёрландик. Бугун икки жамоага ҳам озроқ омад етишмади. Икки жамоа ҳам яхши ўйин намойиш этди. Мухлислар жанговар баҳс кўришди. Дўстлик ғалаба қозонди, менимча. Ютолмаган бўлсак ҳам, дурангдан хафа эмасман. Сабаби ўтган 10 тур давомида бугунги Самарқандагидек ўйин бўлмаганди. Яъни, биз учун бу йил энг қизиқ баҳс Самарқандда бўлди. Жуда юқори темп, курашлар, ҳужумлар. Фикримча, мухлислар роҳатланишди. “Динамо” ҳам ажойиб ўйин намойиш этди.

- “Қизилқум” ғалабали ҳисобни қўлдан бой берган бўлса-да, жамоа ўйинидан қониқдингизми?

- Чинданам, 2-2 натижага қарамай, жамоам ўйинидан ҳам қониқдим. Очиғини айтиш керак, бунақанги ҳужумкор футбол яқин орада бўлмаганди. Кўрдингиз – икки томонда ҳам сўнгги сонияларгача навбатдаги голларни уриш учун имкониятлар бўлди. Икки жамоа ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатди. “Динамо” билан бугунги ўйин “Қизилқум” учун бу йилги энг қизиқарли баҳс бўлди, шубҳасиз.

- Навоийдаги сўнгги турда жамоангиз “Сурхон”га мағлуб бўлгач, ўйин давомида маҳаллий мухлислар босимига дуч келганлигини кўргандик. Жамоа бу баҳсга қандай тиклана олди?

- Биласизми, стадион трибуналарида ҳар доим футбол кўрадиган ҳам, футболни кўра олмайдиган ҳам келади. Шу боис, ҳар доим йигитларимга уқтираманки, трибунадаги ҳайқириқ ва эътирозларга эътибор қилманг деб. Трибунада бекорчи одам кўп, қиладиган иши йўқлар писта чақиб, ўйин давомида футболчини ҳам, мураббийни ҳам сўкиб ўтиради, асабийга ўйнайди. Бундайларга фарқи йўқ, ким ғалаба қозонишини. Мана шундай мухлислар камайса футболимиз ютади. Бундай одамлар ҳамма шаҳарларда футболни орқага тортади. Чунки, бундайлар ҳамма жойда бор. Бу футбол – ўша куни омад “Сурхон”га кулиб боқди. Футбол ўзи шунақа. Ким ҳам ютқазмайди дейсиз... Ҳаттоки “Барселона” ютқазаяпти 4-0 ҳисобида. Шу учун футбол халқ ўйини. Бугун ёмғирга қарамай, Навоийдан келиб бизни қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларга раҳмат! Улар бизни ўйин билан табриклашди. Ҳақиқий мухлислар мана шундай бўлади! Агар ёмонни ёмон деяверсангиз ҳеч қачон яхши бўлиб қолмайди.

- Легионер ҳужумчи Смит Медина нега таркибга киритилмади?

- Биласизми, бугунги ўйин учун таркибни шахсан ўзим аниқладим, ҳеч ким билан маслаҳатлашмадим. Айтишим мумкинки, Самарқанддагидек ўйинга Медина умуман ёрдам бера олмасди бизга.

- Эркин Бойдуллаевни илк марта марказий ҳимояда кўрдик ва у яхши ўйин намойиш этди. Бу Навоийдаги мағлубиятдан кейин ротациямиди ёки мажбурий танловми?

- Бу клубнинг ички сири деган бўлардим. Шу сабаб бу саволга аниқ жавоб беришни истамасдим. Шундай қарорга келгандим. Битта нарса дейишим мумкин, жамоамиздаги барча футболчилар ва ёшлардан Эркин Бойдуллаевдан ўрнак олишларини сўрайман. Эркин 34 ёшга кирганига қарамай, исталган ёш футболчилардан яхшироқ ўйнамоқда. Уни ҳимояда қўйсам ҳам, ҳужумга қўйсам ҳам кўрсатмани бажара олади. Бундай универсал футболчи ҳамма ишни қила олади. ЎФАдаги тест имтиҳонларида ҳам 5 та тестдан 4 тасини аъло даражада топширди. Исталган ёшлардан кўпроқ ишлаяпти. Ҳамма таҳлилчилар буни кўриб туришибди. Аммо негалдир, Эркин Бойдуллаевни Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақиришмайди. Эркин исталган нуқтада ўзини кўрсата олган бўларди.


Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика