UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   0 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  0 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  0 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   10 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  7 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  19 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0

Ҳамиджон Актамов: “Ғалаба қозона олмаганимиздан афсусдаман” Янгиликлар

Ҳамиджон Актамов: “Ғалаба қозона олмаганимиздан афсусдаман”

Олий лига 26-туридан жой олган “Қизилқум” — “Бунёдкор” жамоалари баҳсидан сўнг, мезбонлар бош менежери Ҳамиджон Актамов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
—“Бунёдкор” — халқаро майдонда катта тажриба орттирган жамоалардан бири, — дея сўз бошлади Ҳамиджон Ғуломович. — Шунга қарамай, бугунги учрашувга жиддий ҳозирлик кўрдик. Негадир охирги ўйинларда жамоамиздан омад очиқчасига юз ўгирмоқда. Навоийда “Насаф” жамоаси билан кечган учрашувда ҳам охирги дақиқаларда нақд ғалабани қўлдан чиқаргандик. Бугун мухлислар жамоамизнинг икки бўлимда икки хил ўйин намойиш этганига гувоҳ бўлишди. Биринчи бўлимда йигитларимизга бир мунча эҳтиёткор бўлишини тайинлагандик. Улар кўрсатмаларимизни бехато амалга оширишди. Танаффусдан кейин ҳужумкорликни оширдик. Етарлича голли вазиятлар содир этилди. Аммо жамоамизда якуний нуқтани қўядиган футболчи топилмаётганидан ҳайронман. Ўз навбатида бугун рақиб посбони ҳам ўз маҳоратини намойиш этиб, жамоаси жонига оро кирди.

Қисқача айтганда, бугун жамоамиз ўйинидан кўнглим тўлган бўлса-да, натижадан қониқмадим. Ҳаво  бир мунча совуқ бўлишига қарамай, футболчиларимизни уюшқоқлик билан қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга катта раҳмат! Улар учун бугун ғалаба қозона олмаганимиздан афсусдаман. Аммо олдинда бир биридан муҳим яна тўртта учрашув кутиб турибди. Мақсадимиз ана шу ўйинларда ўз ишқибозларимизни қувонтиришдир.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика