Ҳамиджон Актамов: “Ғалаба бизга жуда зарур эди”

Narzulla Saydullayev
20 ноя 2017, 07:46
“Қизилқум” – “Металлург” (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар устози Ҳамиджон Актамов ўйин ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

- Учрашув аҳамияти биз учун ниҳоятда юқори эди. Чунки турнир жадвалидаги мавқеимиздан келиб чиқиб, ўз майдонимизда бўладиган сўнгги баҳсда мухлисларни хурсанд этиб, уч очко олишдан бошқа чорамиз йўқ эди. Тезкор гол ишимизни осонлаштирди. Иккинчи бўлимда рақиб ҳимоядаги қўпол хато эвазига ҳисобни тенглаштирди. Аммо ғалабага бўлган ишонч бизда устунлик қилди ва яна бир гол уриб, мақсадга эришдик. Йигитларга миннатдорчилик билдираман. Жамоамиз кучлилар сафида ўз ўрнини сақлаб қолди, - дейди Актамов. 


"Қизилқум" кучлилар сафида ўз ўрнини сақлаб қолди.

"Қизилқум" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›