

Ўйин ҳақида
- Мақсадимиз гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтган ҳолда кубокда олға ҳаракатланиш. Ҳар қандай рақибга қарши ҳам юқори иштиёқ билан чиқишимиз керак. Мухлислар завқ оладиган ўйин бўлди. Ҳаракатда давом этамиз.

- Жамоа гуруҳ босқичидан чиқиб бўлди. Сўнги турда ротацияларни амалга оширасизми?
- Ротацияларни амалга оширамиз. Ўйин амалиёти кам бўлган футболчиларнинг имкониятларини чамалаб олиш учун сўнги тур учрашуви биз учун яхши имконият бўлади. Биз кейинги босқичга чиқиб бўлдик. Тақвим ҳозир жуда қийин. Энди ёшларга имконият берамиз, U21 жамоамиздан ўйинчиларни жалб қиламиз.



