UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  0 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  1 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  6 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  12 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  6 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  5 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  4 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  55

Ҳаким Фузайлов: "6 очколи ўйинда ютдик, аммо Суперлига ҳақида гапиришга ҳали эрта" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "6 очколи ўйинда ютдик, аммо Суперлига ҳақида гапиришга ҳали эрта"

Про лига 19-тури доирасидаги "Нурафшон" - "Динамо" (0:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб Самарқанд жамоаси бош мураббийи Ҳаким Фузайловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ҳаким Қаюмович, муҳим ўйиндаги ғалаба билан табриклаймиз. Ўйин борасидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...
- Иккинчи босқичдаги ҳар бир очконинг қадри баланд. Олдин ҳам айтгандим, Про лигада осон ўтадиган ўйиннинг ўзи йўқ. Кутганимиздек жуда ҳам асабий ва оғир ўйин бўлди. Энг аввало футболчиларимизга миннатдорчилик билдираман, улар қийинчиликларга қарамай ўйин охиригача кураш олиб боришди ва якунда ғалаба қозонишди. Ўйиннинг қандай ўтгани менга ёқди. Тўғри, ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам кичик хатоларимиз бор. Ўйинни таҳлил қилиб, хулоса чиқарамиз. Бугун жамоа характери эвазига ўйинда ғолиб чиқди.

- Жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бири Дмитро Сидоренконинг таркибда йўқлиги нима билан боғлиқ?

- У жароҳати сабабли Бухорога кела олмади. Шунингдек, Олег Марчук ҳам бироз шамоллагани боис асосий таркибдан ўрин олмади. Қолаверса, Сирож Мелиев ва Фарҳод Раҳматов ҳам кеча бироз бетоб эди.

- "Динамо" бугун 6 очколи ўйинда асосий таъқибчисини мағлуб этди, дейиш мумкин ва орадаги очколар фарқини 7тага етказди. Айтингчи, "Динамо" Суперлигага чиқиш вазифасини неча фоизга бажарди десак бўлади?

- Бу ҳақда гапиришга ҳали эрта деб ҳисоблайман. Тўғри, бугун 6 очколи ўйин бўлди, аммо фақат бугунги баҳс эмас, ушбу босқичда тўрт жамоа иштирокидаги ҳар бир ўйин 6 очколи бўлади. Олдинда 5 ўйин бор ва бу 15 очко учун кураш дегани. Шундай экан, ҳаммаси ҳали олдинда.

- Бугун пенальти ишлаб, гол урган Рўзимбой Аҳмедов жамоа футболчиларига қанчалик таъсир ўтказа олмоқда?

- У катта тажрибага эга футболчи. Рўзимбой жамоамизга келгани билан ўзининг етакчилик қобилиятини ишга солмоқда. Аҳмедов ҳозирги ёшида ҳам ҳар машғулотда тер тўкиб ишламоқда, ҳеч бир машғулотларни ўтказиб юбормайди. У жамоадаги ёшларга ўрнак бўладиган ўйинчи.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика