UZ

Сўнгги янгиликлар

16:29"Барселона" янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  1 16:08Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финали: "Ал Насср" – "Ал Иттиҳод". Таркиблар аниқ!  2 15:41"Интер" Онанани ортга қайтармоқчи  0 15:12Рэшфорд: "Барселона" ушбу мавсум треблни расмийлаштириши мумкин"  2 14:43"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин  0 14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  2 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  7 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  1 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  1 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1 10:21Скалони сентябрдаги ўйинлар учун кимларни терма жамоага чақирди  0 09:44"Наполи" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0

Ҳакамлар, суд ходимлари ва журналистлар тўп тепганда Янгиликлар

Ҳакамлар, суд ходимлари ва журналистлар тўп тепганда

14 ноябрь куни "Ўзбекистон" спорт мажмуасида олий лига ҳакамлари, Ўзбекистон Олий суди ходимлари ва спорт журналистлари ўртасида мини-турнир бўлиб ўтди.

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган бу тадбирда тўрт жамоа ғолиблик учун кураш олиб борди. Спорт журналистлари жамоасининг асосини "Championat.asia" сайти ходимлари ташкил этишгани эътиборга молик.

Аввалига журналистлар жамоаси "Мудофаа вазирлиги Кубоги-2015" соҳиби бўлган Олий суд жамоасининг асосий таркибига имкониятни бой берди.


Иккинчи жуфтликда Равшан Эрматов сардорлигида олий лигамизда фаолият олиб бораётган ҳакамлар гуруҳи Олий суднинг иккинчи таркибига қарши баҳс олиб бориб ғалаба қозондилар.

Учинчи ўрин учун кечган ўйинда спорт журналистлари рақибларини енгишни уддалашди. 

Олий суд раиси ўринбосари Раҳимжон Обидов сардорлигида залга тушган Олий суд ходимлари ва олий лига ҳакамлари ўртасида кечган финалнинг асосий вақти жанговар дуранг билан якунланди. Хаттоки, пенальтилар сериясида ҳам кучлар тенг келди.

Бир неча соат мобайнида турли соҳа вакиллари спорт майдончасидаги баҳсдан кўз узишмади. Барча жамоалар вакиллари жуда яхши жисмоний тайёргарликка эга эканликларини таъкидлаш даркор. Соғлом турмуш тарзи тарафдорлари сафи мана шундай учрашувлар боис кенгайиб бориши шубҳасиз.

Дарвоқе, шу куни мажмуада болалар ўртасида ташкил этилган байрам иштирокчилари Равшан Эрматов билан биргаликда эсдалик учун суратга тушганликлари ҳам эътиборни тортди.

Дўстона турнир барчада катта таассурот қолдирди. Бундай учрашувларни анъанавий тарзда ўтказишга келишиб олинди.

Учрашувлардан лавҳалар акс этган сара суратларни томоша қилинг.




\


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика