UZ

Сўнгги янгиликлар

14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  0 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  1 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  0 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  11 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  3 10:09Шухрат Раҳмонқулов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида биринчи гол урган ғалаба қозонади"  2 09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  2 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  3 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  1 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  18 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3

Ҳакам калтакланганидан кейин Туркиядаги барча футбол учрашувлари қолдирилди Янгиликлар

Ҳакам калтакланганидан кейин Туркиядаги барча футбол учрашувлари қолдирилди

Ҳакам калтакланганидан сўнг Туркиянинг барча футбол лигаларидаги ўйинлар тўхтатилди.

Туркия Футбол Федерацияси ҳакамларни калтаклаш ҳодисаси туфайли мамлакатдаги барча лигалардаги ўйинларни бошқа муддатга қолдирди. Бу ҳақда ташкилот раҳбари Меҳмет Бюйюкекши маълум қилди. Унинг сўзларини "Hürriyet" нашри келтирмоқда.

"Туркия Футбол Федерацияси шошилинч йиғилиш ўтказди. Биз барча лигалардаги ўйинларни номаълум муддатга қолдирдик. Бу ҳужум – турк футболи учун шармандали кечадир. Туркия футболи бунга лойиқ эмас деб ҳисоблаймиз", – деди Бюйюкекши.

11 декабрь куни "Анкарагужу" клуби президенти Фарук Кожа Туркия Суперлигасининг 15-туридан ўрин олган "Ризеспор" билан ўйин якунлангач ҳакам Ҳалил Умут Мелерга ҳужум қилди.

Биринчи зарбадан кейин ҳакам майдонга йиқилиб, яна бир неча зарбаларни қабул қилиб олди. (ВИДЕО) Ҳакам ўзи ўрнидан туришга муваффақ бўлди. Чап кўзининг остида кўкариш бор эди. Унга ҳакамлар хонасида тиббий ёрдам кўрсатилди. 



Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди. “Ризеспор” қўшиб берилган еттинчи дақиқада ҳисобни тенглаштира олди. "Ризеспор"га дуранг олиб келган голни ҳуқуқи Москванинг ЦСКА клубига тегишли Адольфо Гайч урди.

"Анкарагужу" Туркия чемпионати турнир жадвалида 18 очко билан 11-ўринда бормоқда. "Ризеспор" 22 очко билан саккизинчи ўринда кетяпти.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика