

“Наби Швейцарияда ўз шифокори билан маслаҳатлашди. Унинг айтишича, Кейта ЕЧЛ финалига қадар жароҳатдан фориғ бўлиб, майдонга тушиши мумкин экин. Воқеалар ривожини кузатамиз” дея мураббийнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Goal.com.
Илгарироқ Кейта 1 июнь куни ўтказиладиган ЕЧЛ финали ва 21 июндан 19 июлгача давом этадиган Африка миллатлар кубогида ҳам қатнаша олмаслиги ҳақида хабарлар тарқатилганди.
Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи ЕЧЛ ярим финалида “Барселона”га (0:3) қарши баҳсда жароҳат олиб, сафдан чиққанди.
24 ёшли хавбек ўтган йилнинг ёзида “Ливерпул”га келганди. Жорий масумда у АПЛда 25 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва битта голга ассистентлик қилди.



