Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади

Alisher Ostonov
18 май 2025, 00:45
Пеп Гвардиола бир мавсумдаги мағлубиятлар бўйича шахсий антирекордни янгилади.

Бугун испаниялик мутахассис бошқарувидаги "Манчестер Сити" Англия кубоги финалида "Кристал Пэлас"га имкониятни бой берди (0:1).

"Сити" бош мураббийи мавсумдаги 16-ўйинда мағлубиятга учради. Бу унинг бутун мураббийлик фаолиятидаги антирекордидир.

Бунгача "шаҳарликлар" "Тоттенҳем" (1:2), "Борнмут" (1:2), "Спортинг" (1:4), "Брайтон" (1:2), "Тоттенхэм" (0:4), "Ливерпуль" (0:2, 0:2), "Ювентус" (0:2), "Манчестер Юнайтед" (1:2), "Астон Вилла" (1:2), ПСЖ (2:4), "Арсенал" (1:5), "Реал Мадрид" (2:3, 1:3) ва "Ноттингем Форест" (0:1) клубларига имкониятни бой берганди.

Гвардиола Англиядаги фаолиятидан олдин "Барселона" ва "Бавария" клубларига устозлик қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia