Гвардиола Левандовскининг келажаги ҳақида фикр билдирди
06 июн 2022 20:42
Янгиликлар
Гвардиола Левандовскининг келажаги ҳақида фикр билдирди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовскининг келажаги ҳақида гапирди.
Польшалик ҳужумчи Мюнхен клубини ёзда тарк этиш истагини билдирганди, бироқ немис гранди раҳбарияти ўз етакчисини шартнома муддати (2023) тугагунига қадар қўйиб юбориш ниятида эмас.
"Бавария" Левандовскини "Барселона" ёки бошқа клубга сотадими-йўқми, буни билмайман, лекин у исталган жамоага мослаша олади", - деди Гвардиола.
33 ёшли футболчи ўтган мавсум "Бавария" сафида 46 та ўйинда майдонга тушиб, 50 та гол урди ва 7 та голга ассистентлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гвардиола Мюнхен клубида Левандовски билан бирга ишлаган. Улар биргаликда икки марта Германия чемпионлигини қўлга киритган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар