Гвардиола: "Ғалабадан кейин даҳо дейишади. Мағлуб бўлсангиз, бўшатиб юборишади"

11 дек 2020, 20:55
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола МЮ да фаолият юритаётган Оле-Гуннар Сульшер дуч келган қийин вазият ҳақида гапирди.

"Биз шундай ҳолатлар туфайли ҳам катта маош оламиз. Мен Сульшерни қўллаб-қувватлашим шарт эмас, у етарлича кучли инсон.

Мураббийликда ғалабадан кейин сизни даҳо дейишади. Мағлубиятдан кейин эса ишдан бўшатиб юборишади" – деди испаниялик мутахассис.

Мазкур 2 мураббий эртага "Манчестер дербиси"да ўзаро тўқнаш келишади. Учрашув 22:30 да старт олади (Тошкент вақти билан).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: ВВС