

Тунда ўтказилган ўйинда Микель Артета жамоаси "Сити"га 1:3 ҳисобида ютқазди.
Артета "Арсенал"даги фаолиятини бошлаган 2019 йилдан буён мураббийлар АПЛ доирасида 6-маротаба ўйин ўтказишди. Ушбу ўйинларнинг барчасида Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" ғалаба қозонди.
Умумий ҳисобда Гвардиоланинг "Сити"си ва Артетанинг "Арсенал"и 9 маротаба ўйин ўтказган. Ушбу ўйинларнинг 8 тасида "Манчестер Сити" ғалаба қозонган.



