Гуллит Марадонани Мессидан кучлироқ футболчи деб ҳисоблайди

Aslanov Jasurbek
24 янв 2017, 12:12
"Милан" ва Голландия терма жамоаси собиқ футболчиси Руд Гуллит Лионель Месси ва Диего Марадона ўртасида ким кучли эканлигини айтди.

"Марадона нафақат буюк футболчи, балки етакчи ҳам бўлган. У бир ўзи ғалабага қандай эришиш мумкинлигини билган. Буни 1986 йилдаги жаҳон чемпионатида амалга оширган. Мессини кўрганимда, у буюк футболчи эканлигини тан оламан. Аммо ҳакамлар, ОАВ ва регламент томонидан ҳимоя қилинади... Мессининг ўйини дриблинг билан чекланиб қолган. Марадона эса ҳаммасини бажарган ва рақиблар унинг оёғини синдирмоқчи бўлишарди" - дейди Гуллит.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Tribal Football

Сўнгги янгиликлар

Барча ›