UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  7 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  6 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  32 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Гризманн, Асенсио ва Форланни рад қила оладиган Баскониянинг қайсар «қизи» ҳақида сиз билмаган фактлар (мақола) Янгиликлар

Гризманн, Асенсио ва Форланни рад қила оладиган Баскониянинг қайсар «қизи» ҳақида сиз билмаган фактлар (мақола)

Бугун бутун дунё футболидан ўзгача хусусиятлари билан ажралиб турадиган, кўпинча эътибордан четда қоладиган мазкур клуб ҳақида суҳбатлашамиз.

«Атлетик Бильбао»
Клуб ўзининг консерватив сиёсати билан машҳур. Унга кўра, жамоага фақат баскларнинг клуб мезонларига жавоб бера оладиган ўйинчиларигина қабул қилинади. Бу жиҳат энг кўп танқидларга учрайдиган миллат мағрурлиги масаласи ҳисобланади.

Клуб тизимидаги бу хусусият 10 ёки 20 йилда шаклланиб қолган эмас. Ҳаммаси ўтган аср аввалидаги нотинч йилларга бориб тақалади. Фақат Баск кантерасидан фойдаланиш ХХ аср бошларида Испания таркибидаги Басклар мамлакатида миллатчилик ғояларининг ўсиши билан жамоанинг мамлакат футболидаги етакчи мавқеидан келиб чиқди. Клубнинг муваффақиятлари баскларга мағрурланиш учун замин яратди. Француз босқинчилик йилларида баск миллатчилигига қонуний тус берилди. Клуб Баск миллатчилари партияси (Баскской националистической партией) билан бирлашгани бунинг ёрқин далилидир. 1912 йилда жамоани охирги чет эллик футболчилар тарк этди ва клубда фақат баск футболчиларини ўйнатиш норасмий сиёсати бошлаб берилди.

Вақтлар ўтиб, тоталитар тузум ағдарилгач «Атлетик» бу сиёсатни ўзгартириши кутилган, аммо мазкур сиёсат халқ ғурури ва курашининг тимсолига, шу ўринда спорт глобаллашуви жараёнидаги энг ката ғовга айланиб улгурганди. «Атлетик» - ўзгача клуб. У мана шу ўзига хосликни ҳаёт тарзига айлантира олган клубдир. Клуб аллақачон янги ғоялар ва катта бизнес давридаги бир тарихий бўлакка айланиб қолди.

Бундай шароитда омон қолиш осон эмас, ғалаба қозониш эса янада қийин, аммо «Атлетик» мавжуд бўлишнинг махсус қоидаларини ишлаб чиқди.



Клубнинг ўзига хослиги басклар учун жуда муҳим
Баск халқининг келиб чиқиши тарихнинг очилмаган сирларидан бири ҳисобланади.

Агар, сиз Реал қаторасига неча йил ЕЧЛни ютгани ҳақида сўрасангиз, қуйидагича жавоб оласиз: Болгария, Уэлс, Россия аҳолиси – «три», инглизлар – three, албан, итальян ва шведлар – «trе».

Кўряпсизми, уларнинг тиллари бир-бирига қанчалик яқин. Хулоса қилиш мумкинки, юқоридаги халқларнинг барчаси қадимда қўшнилар ҳисобланиб, бир тилда сўзлашишган. Бундан бир неча минг йиллар олдин улар маҳаллий Европа аҳолисини қувиб чиқаришган ва ҳозирги ҳудудларига ўрнашишган. Бу халқларнинг ҳаммаси бир-бирига бевосита боғлиқ бўлиб, тарихнинг турли даврларида орадаги алоқалар узоқлашиб борган. Басклар эса бундан мустасно.

Улар ва уларнинг тили (Эускара) ўзига хосдир. Бир неча йил олдин, швед олимлари ДНКни ўрганиб, басклар кўчиб келганлар билан қўшилган маҳаллий Ибер халқларининг тўғридан тўғри авлодлари эканини исботлади (Яна бир назарияга кўра, кавказликлар билан қўшилиш натижаси дейилади. Чунки Эускара ва Шимолий Кавказ тиллари орасида ўхшашлик бор). Бу кўчманчилар келишидан олдинроқ содир бўлган. Басклар эса рим-герман қабилалари кўчишидан сўнг омон қолган Европанинг туб аҳолиси ҳисобланади.

Улар ўз маданиятларини барча босқинчилардан ҳимоя қилдилар. Басклар на римликлар, на вестготларга бўйсинишмаган, улар тарихнинг аксар даврларида автономияни сақалаб, мустақил ҳаёт кечирганлар. Буюк Карлнинг араблар ҳукми остидаги Испанияга қилган юришидаги маглубияти, «Роланд ҳақида қўшиқ» ёдингиздами? Аслида, ҳаммасини басклар уюштирганлар: улар франкларга ҳужум қилишади, барчасини ўлдириб, тоғларга яшириниб олишади.

«Атлетик» тамойиллари басклар учун футболдан ҳам, ундаги кубоклардан ҳам устуворроқдир. Сўнгги 35 йил ичида клуб биттагина кубок ютди. Аммо мухлислар учун бу асосий унсур эмас. El Mundo нашри сўровномасида «Атлетик» мухлисларининг 76 фоизи клуб тамойилларидан воз кечгандан кўра, Ла Лигани тарк этишни афзал кўрганлар.

100 йил муқаддам «Атлетик» легионерлардан воз кечганида басклар Испаниядаги энг яхши ўйинчилар эдилар (Бу ер мамлакатдаги асосий порт шаҳар бўлиб, инглизлар биринчи навбатда шу ерга футболни олиб келишган). Улар узоқ вақт давомида қолганлардан устун келишди. Йиллар ўтиб рақобат кучайди, вазият ўзгарди: легионерларга бўлган чекловнинг олиб ташланиши «Бильбаонинг» аҳволини мураккаблаштирди. Шундай бўлишига қарамай, клуб ҳамон Испаниянинг энг яхши 3 клубидан бири ҳисобланади: Ла Лига 8 марта, кубок 34 марта қўлга киритилган. Аммо шулардан 23 таси ўтган асрнинг биринчи ярмига тўғри келади. Жамоа бош мураббийи Гаиска Гаритано шундай деганди: «Биз соврин ва пул учун эмас, либосимиз, оиламиз ва дўстларимиз учун ўйнаймиз. Ўз ёндашувимиздан ғурурланамиз ва топ-клублар билан курашиш қийин бўлса ҳам, бундан воз кечмаймиз. Жамоадаги яхши даражадаги ўйинчиларимизнинг аксари қариб қолган, биз жамоани янгилашимиз, академиялар била кўпроқ ишлашимиз керак. Шунда анъаналаримизни сақлаб қоламиз».



«Атлетик» миллатчиликдан воз кечди. Клуб этник хусусиятларга эга эмас
70 йиллар охирида ёш ярим ҳимоячи Хильберто Асенсио ажойиб техникаси билан танилди. У Баскониядаги тўп билан энг яхши муомала қиладиган футболчи эди. Хильберто «Атлетик»да ўйнашни орзу қилган. Аммо у тўла баск эмасди. Шу сабабдан жамоага қабул қилинмаган. Орадан йиллар ўтиб, 2011 йилда унинг ўғли Марко ҳам клуб фалсафасига тўғри келмагани учун «Бильбао» либосига муносиб кўрилмади. 2017 йилда эса Марко ЕЧЛ финалида Туриннинг «Ювентус» клуби дарвозасини ишғол қилди.

Марконинг отаси шундай деганди: “Менинг орзуларим амалга ошмайдиган бўлди. Аммо бу – «Атлетик». Унда ўзгача ёндашув бор”.

Бу ёндашув бугунги кунда ўзгаришга учраган. Энди миллат эмас, маданият бирлигига қаралмоқда. Шу сабабдан ҳам Марко Асенсио, Гонсало Игуаин, Диего Форлан сингари футболчилар рад қилинган. Аслида, уларнинг тарихий илдизи баскларга бориб тақалади, аммо маданият жиҳатдан анча узоқлар.

Энди «Атлетик» Баскония минтақаларида туғилган ёки болалигини ўтказган футболчиларни қабул қилади. Авваллари фақат басклардан танланган бўлса, энди истиснолар ҳам мавжуд. Мисол учун, африкалик Иньяки Уильямс. Клуб миллат ҳақида қайғурмай қўйди. Шунчаки, баск маданияти билан уйғун бўлиш, шаҳар билан чамбарчас боғлиқ бўлиш муҳимдир. Чекловлар мураббийларга даҳл қилмайди: германиялик Юпп Хайнкес, аргентиналик Марсело Бьелса сингари мураббийларнинг жамоадаги фаолиятидан хабарингиз бор.


«Атлетик» маданиятимизнинг таркибий қисмига айланиб улгурган. Бильбаодан 60 км радиусдаги барча туғруқхоналар қизил ва оқ рангга бўялган. Болалар учун махсус клуб дўконлари бор. Мен шу ерда туғилганман. Мен учун клубда ишлаш ҳамма нарсадан устун. Бизнинг болалар ҳам шундай ўйлашади. Биз, ҳаммамиз – бир оиламиз”, - дейди болалар мураббийи Жон Солаун.

Клуб анъаналарини сақловчи содиқ мухлисларга эга экан, трансфер музокаралари давомида футболчиларнинг салоҳияти эмас, балки, клуб мезонларига мувоффиқлиги кўриб чиқилади. Кўпинча иқтидорлар шу тарзда рад этилади. Мисол учун, Антуанн Гризманн 14 ёшида Баскония клубига қўшилиши мумкин эди. Клуб раҳбарлари келиб чиқиши баскларга бориб тақаладиган иқтидорли футболчини маҳаллий маданият билан таниш эмас, оддий легионердан фарқи йўқ деган ваъж билан қабул қилишмайди.

«Атлетик» – бу шунчаки клуб эмас, бу – ҳиссиёт, - деб ёзганди жамоанинг собиқ президенти Хосе Мария Аррате. – Бизнинг ёндашувимизда баъзан рационализмни топиш қийин. Шунчаки, юртимиз ўғлонлари биз учун ўйнашларини хоҳлаймиз. Биз нафақат футболчи, балки, эркакларни ҳам тарбиялаймиз. Кимдир асосий жамоада дебют қилса, мақсадимиз ота-боболаримиз фалсафаси билан нақадар уйғунлигини ҳис қиламиз”.

Бундай шароитда ирқчилик ва миллатчилик ҳақида гапириш (сўнгги пайтларда клубга нисбатан шунақа айбовлар кўпаймоқда) мантиққа тўғри келмайди. «Атлетик» ўтган асрда фақат басклар билан ўйнаган. Генерал Франко автоном мақомини олиб, тил ва миллий рамзларни тақиқлади – басклар эса фақат ўзлари ўйнай бошладилар. Бу муваффақиятли чиқди, «Атлетик» бир неча бор чемпионликни тантана қилди. «Сан-Мамес» ўйингоҳи эса улар Эускара тилида бемалол гаплаша оладиган ягона жой ҳисобланарди.
(Ўша пайтларда «Реал Сосьедад» ҳам шунақа кескин сиёсат юритган. «Атлетик» бутун Басклар мамлакатидаги иқтидорларни излаб таркибга жалб қилса, улар жамоани фақат ўз провинцияларидан шакллантирганлар. «РC» бу тамойилдан 1989 йилда воз кечди. Шундай бўлсада, 2001 йилгача испан футболчилари жамоага қабул қилинмаган. )



«Атлетик» тежамкор трансфер сиёсати юритади, академияларга сармоя киритади
Гаиска Гаритано ёшлигида клуб базасининг ёнида яшарди. У деразадан клуб футболчиларини кузатарди. Бугун эса «Атлетик» футболчиларини машқ қилдирмоқда. Икер Муньяин эса Эчеберрия билан бирга тўп суришни орзу қиларди. У вояга етмай туриб асосий жамоага жалб қилинди ва тунги клубларга қатнайдиган одат чиқарди. Аммо соқчилар мураббийга хабар бериш билан қўрқитиб, йигитчани бу йўлдан қайтаришди. Иньяки Уильямс эса ҳар қандай топ-клубллар таклифини рад қилиб жамоада қолишини эълон қилди.
Уларнинг барчаси «Атлетик»ни сайёрамиздаги энг ноёб клуб деб ҳисоблашади – ўзлари тўп суришлари мумкин бўлган ягона клуб.

«Сантьяго Бернабеу» ўйингоҳи ҳар якшанба куни мухлислар билан лиқ тўлади, аммо уларнинг 30 минги оддий сайёҳлар. Бугун «Реал»ни, эртага «Челси»ни қўллаб-қувватлайдиган ўткинчилар. Улар клуб ёки футболчилар қизиқтирмайди. Бизда эса ҳамманинг «Атлетик»да ўйнайдиган қўшниси бор, собиқ футболчилар, академия битирувчилар, жамоа менежерлари кичкина шаҳарда яшаймиз, ҳаммамиз клубни яхши кўрамиз, - дейди клуб музейи директори Ассиер Аратте.

Бундай сиёсат ташқи бозорларда рақобатбардош эмаслиги аниқ. Сотиш мумкин эмас. Аммо «Атлетик»ка бунинг кераги ҳам йўқ. “Биз бизнес лойиҳаси эмас, балки, спорт жамоасимиз “, - дейди улар. Жамоа трансферлар учун 121 йиллик тарихи давомида «ПСЖ» клуби Неймарга сарфлаганидан кўра камроқ пул сарфлаган.

Жамоа маблағи болалар футболига, Франция ва Испаниядаги 3 миллионга яқин басклар орасидан иқтидорларни саралаб олишга сарфланади.
Ла Лига тарихидаги энг яхши тўпурарлар йигирматалигида тўрт нафар «Бильбао» футболчиси бор. ( Жамоа афсонаси Тельмо Саррадан фақат Месси ва Роналдулар кўпроқ урган.)

Ўн ёшгача бўлган тарбияланувчилар тактик кўникмаларга ўрганиб қолмаслиги учун тизимсиз шуғуллантирилади. Кейин техникага, майдонни кўриш ва дриблингга эътибор қаратилади. Ўқувчилар орасида мажбурий меҳнат бор: улар ечиниш хоналари, назорат ускуналари ва полларни тозалайдилар. (Академия тарбияланувчиларига нисбатан қўпол жазолар ҳам ишлатилади.)



«Битирувчи биринчи навбатда футболга эмас, ҳаётга тайёр бўлиши керак. Учинчи жамоамизда 21 нафар футболчи бор. Уларда 13 нафари университетга киришган. Биз футболчи эмас, яхши одамларни ўстирамиз, бизнинг йигитлар ўйинда ҳам, жамиятда ҳам ҳаммага намуна бўлиши керак», - дейди жамоа спорт директори Хосе Мария Аморрорту.

Эрнесто Вальверде шундай деган: “Бошқа клубларда муаммоли позициянгизни тўлдириш учун улкан трансфербозорига кирасиз. «Атлетик»да эса ўйинчиларга мослашишингиз талаб қилинади. Чунки биласиз, янгисини топпиш осон бўлмайди”.

Бундай сиёсатнинг ёқимсизтомонларидан яна бири бошқа клублар «Атлетик»нинг олдида бошқа йўл йўқлигини билиб, келишув комиссиясини қисқартиришади: «ПСЖ» ўзи бир йил олдин 16 миллионга олган Юри Берчичени баскларга 24 миллионга сотиб юборганини эсланг.

Клуб президенти Уррутия шундай дейди: «Агар футболчиларни излаш учун катта бозорга эга бўлсангиз, бу – яхши. Аммо бизнинг ғоямиз ўзгача. Биз халқимиз, шаҳримиз билан курашамиз ва ҳар қандай қийинчиликка тайёрмиз. Бу – бизнинг кучимиз. Футболчиларимиз клуб либосини кийишдан ғурурланишади. Бу бизни рақобатбардош қилади. Футболчиларимиз клубда ўртача 7-8 йил ўйнашади. Улар бошқаларга нисбатан садоқатлироқлар».

***

Сўнгги 107 йил ичида жуда кўп нохуш воқеалар рўй берди: жаҳон урушлари, Франко диктатураси. Футбол ўзгарди, аммо «Атлетик» ўша қарордан воз кечмади. Гарчи, клуб энди чампион бўла олмас, аммо қуйи лигада иштирок этмаган уч жамоада бири бўлиб қолмоқда.

Сиз қандай фикрдасиз: Баск маданияти, уларнинг танлаган услуб-у тизимлари сизнингча тўғрими?



Русчадан Фахриддин Рўзиев таржимаси

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика