Арне Слот: "Барқарор ўйин кўрсатаётганимизда ҳам мағлуб бўлдик"
08 ноя 2025 00:50
Янгиликлар
Арне Слот: "Барқарор ўйин кўрсатаётганимизда ҳам мағлуб бўлдик"
"Ливерпуль" бош мураббийи Арне Слот "Манчестер Сити"га қарши ўйин олдидан жамоасининг ҳолати ҳақида гапирди.
"Мағлуб бўлганимизда ҳам барқарор ўйин кўрсатаётгандик.
Ҳар бир ҳаракатимизга эътиборли бўлиб, ишларни тўғри қилишимиз керак. Сафарда "Манчестер Сити"га қарши ўйнаш - мавсумдаги энг қийин вазифалардан бири. Бу қизиқарли баҳсни барчамиз сабрсизлик билан кутяпмиз.
Фақатгина ўзимизга эътибор қаратишимиз керак. Биз кутилганидан кўра кўпроқ ўйинларда ютқазиб бўлдик. Кейин эса иккита ғалаба қўлга киритдик.
Жамоанинг ривожланаётгани ва футболчиларнинг ҳолатидан мамнунман. Кейин нима бўлишини кўрамиз", - деди Слот.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар