UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  4 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  6 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  15 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  29 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Григорий Колосовский: "Металлург"ни Суперлигада сақлаб қолиш? Албатта, муддатидан олдин таслим бўлмаймиз" Янгиликлар

Григорий Колосовский: "Металлург"ни Суперлигада сақлаб қолиш? Албатта, муддатидан олдин таслим бўлмаймиз"

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Металлург" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Икки жамоа учун ҳам қийин ўйин бўлди. Ҳакамлик жуда ёмон бўлди. Учрашув давомида жуда кўп қоидабузарликларга гувоҳ бўлдик. Барча қоидабузарликга негадир бир жамоа фойдасини кўзлаб қарор чиқарилди.  Ўйинни назорат қилишга интилдик. Қарши ҳужумда гол ўтказиб юборганимиз қимматга тушди. Голни ҳам “Олимпик” вакиллари қоидабузарлик ортидан киритишди. Ҳакам ушбу вазиятда нега ҳуштак чалмаганини тушуниш қийин. Ғалабага жуда яқин эдик.

- Жамоага қийин вазиятдан чиқиб кетиш учун нима етишмаяпти?

- Вазиятлар бор, аммо якунлашда қийинчиликларга дуч келаяпмиз. Кўриб бораётган бўлсангиз, ҳар ўйинда голли вазиятлар яратамиз, бироқ якуний зарбаларга аниқлик етишмаяпти.


- Бугунги натижадан сўнг "Металлург"нинг Суперлигада сақлаб қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Назарий жиҳатдан имкониятимиз бор. Шундай экан, охиригача курашамиз. Жамоанинг мақсади ҳозир Суперлигадаги ўрнимизни сақлаб қолишга қаратилган. Албатта, муддатидан олдин таслим бўлмаймиз.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика