UZ

Сўнгги янгиликлар

16:51Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан". Таркиблар маълум  0 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  0 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  6 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  3 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  1 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  6 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  9

Григорий Колосовский: "Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин" Янгиликлар

Григорий Колосовский: "Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин"

Суперлиганинг 24-тури доирасида "Локомотив" сафарда "Динамо" устидан қозонилган ғалабадан кейин меҳмонлар устози Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ҳайрли кеч. Иккала жамоа учун қийин ўйин бўлди. Яратилган вазиятларни ҳисобга олсак, кўпроқ голлар бўлиши керак эди. Биздаги иштиёқ рақиблардагидан кўпроқ бўлди ва сўнгги дақиқаларда вабанкка боришга мажбур бўлдик. Асосийси - ғалабага эришдик. Биз айнан ушбу очколар учун келгандик. Жамоа билан гаплашамиз, биз ҳар бир ўйинда сўнгги дақиқаларгача курашамиз. 

- "Локомотив"нинг лигада қолишига имкониятларни қандай баҳолайсиз?
- Имкониятлар бор. Лекин рақиблар дарвозасини очиб бермайди. Шу сабабли вазиятдан чиқиш йўлларини излаш керак. Бунинг учун олдиндаги икки ўйинда ғалабага эришиб, ўзимизни эркинроқ ҳис қилишимиз керак. Ўзининг муносиб тарихига, бир неча чемпионлигига, ўз қадриятларига эга клуб жамоасини лигада олиб қолиш учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз.

- Олдинроқ турли манбаларда Самвел Бабаяннинг жамоа бош мураббийлигига келгани ҳақида маълумотлар берилганди. Бугун қайдномада уни расмий шахс сифатида кўрдик. У жамоани бошқарадими ёки Сизга ёрдам берадими?
- Самвел Бабаян клуб бошқарувига келгани рост. У стратегияни тузади, тактикалар ҳам у бошчилигида қўйилади. У жамоани ҳозирги ҳолатидан олиб чиқиш йўлида ишламоқда. Шу сабабли Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин.

- Жамоанинг бугунги учрашувда жонини бериб курашгани ҳақида нималар дея оласиз?
- Ҳа, ўйлаган ҳамма нарсаларимиз ҳам амалга ошмади. Лекин йигитлар ҳар бир тўп учун курашишди. Барча жойларда ҳам устун бўла олишмаган бўлишса-да, кучли иштиёқ эвазига ғалабани илиб кетишди. Айрим нуқталарда функцияларни бажара оладиган футболчилар етишмаяпти. Йигитлар билан жиддий суҳбатлашдик, улар бугун борини бериб курашишди. Ҳаммаси истаганимиздек бўлмади, лекин кучли характер кўрсата олдик.

- Бугун қайдномада Санжар Турсунов кўринмади. Бунинг сабаби нимада?
- Бу клубнинг ички иши. Бу ҳолатни кўриб чиқяпмиз. У жамоа сардори. У бугун биз билан бўлса, хурсанд бўлган бўлардик.

- Бу ўйингача "Локомотив"Да кетма-кет 5 мағлубият бор эди. Жамоанинг ғалаба қозониши учун қандай жиҳатлар етишмаган деб ўйлайсиз?
- Келинг, олдинги мураббийни муҳокама қилмайлик. Буни нотўғри деб ҳисоблайман. Ҳа, балки ўтган ўйинларда қилинган хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилгандирмиз.



Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика