UZ

Сўнгги янгиликлар

21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  2 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  12 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  164 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  1 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи  25 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  1 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  19 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  8 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  21 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   12 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0

Григорий Колосовский: "Индивудиал хатолар эвазига голлар ўтказиб юбордик" Янгиликлар

Григорий Колосовский: "Индивудиал хатолар эвазига голлар ўтказиб юбордик"

Суперлиганинг қолдирилган 5-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Оғир ўйин ўтказдик. Назаримда мухлисларбоп ва томошабоп учрашув бўлди. Шахсан ўзимга жамоамиз футболчилари кўрсатган ўйин маъқул келди, кимдир ёмон ўйнади деб айта олмайман. Биринчи бўлим иккинчи бўлимдан кўра ёрқинроқ ўтди. Биласизми, голларни индивудиал хатолар эвазига ўтказиб юбордик. Курашларга бой ўйин бўлди. "Насаф" жамоасини ғалаба билан табриклайман.

- "Навбаҳор" бирдан ёрқин ўйин намойиш этгани кўпчиликни ажаблантирди. Бугунги ўйинда жамоадан эҳтиёткор услуб кутилаётганди...

- "Андижон" билан ўйиндан келиб чиқиб айтаяпсизми?



- Йўқ, умуман жорий мавсумдаги ҳамма ўйинларни назарда тутаяпман.

- "Навбаҳор" ҳамма ўйинда ғалаба учун майдонга чиқди. Бироқ жароҳатлар, юзага келган йўқотишлар жамоа натижаларига таъсир қилди. Ўша "Нефтчи"га қарши учрашувдан сўнг қайд этган натижаларимиз кўнгилдагидек бўлмади. Бизда йўқотишлар кўпайиб кетди.

- Никабадзенинг жароҳати бўйича маълумот берсангиз. Унинг ҳолати қандай?

- Никабадзе жароҳат олди ва мажбуран алмаштирдик. Унинг жароҳати қай даражада жиддий эканини тиббий кўрикдан сўнг билиб оламиз.

- Табатадзе нега сўнги ўйинлар қайдномаларида йўқ?

- Томада жароҳат бор. Шунинг учун ҳам таркибга кирмаяпти.



- Биринчи давра якунланди. Трансфер режаси ҳақида маълумот бера оласизми?

- Биринчи давра давомида бутун жамоа биргаликда ишлади, катта меҳнат қилинди. Ҳозир ким кетади, ким қолади, бу ҳақида айта олмайман. Жамоага оид қарорлар бутун жамоа иштирокида ҳал қилинади.




Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика