Грант: "Смолов Европанинг ҳар қандай топ-лигасида ўйнай олади"

Aslanov Jasurbek
7 сен 2016
Гана терма жамоаси бош мураббийи Авраам Грант Россияга қарши ўртоқлик учрашуви (0:1) ҳақида фикр билдирди.

"Бу баҳсда ҳозирги ва Евро-2016га чиққан Россия терма жамоаси ўртасидаги фарқни кўрдим. Бу фарқ энергияга боғлиқ. Сизнинг футболчиларингиз сиз ўйлаганчалик ёмон эмас. Евро-2008да яхши ўйнаган ва "Челси"да бўлган Жирковга боқинг, у ҳозир ҳам фойдали.

Бизга кеча гол урган Смоловни яхши биламаню. Уни "Фейеноорд"дан бери кузатаман. У Россия чемпионатининг ўтган мавсумда 20 та гол урганини биламан. У Европанинг ҳар қандай топ-лигасида ўйнай олади" - дейди Грант.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Спорт-экспресс