Гранеро: "Реал"нинг Моуриньо билан ғалабаси "Барселона"ни ўз жойига тушириб қўйди"

Aslanov Jasurbek
24 дек 2016, 10:25
"Реал" собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда "Реал Сосьедад" шарафини ҳимоя қилаётган Эстебан Гранеро "қаймоқранглилар"нинг 2011/12 мавсумдаги ғалабаси аҳамияти ҳақида гапирди.

Ўшанда жамоани ҳозир "Манчестер Юнайтед"да бош мураббийи бўлиб ишлаётган Жозе Моуриньо бошқарган эди.

"Мен "Реал" академиясида ўйнаганимда, "Барселона" билан баҳсларда натижалар яхши эди. Кейин 1987-88 йилда туғилган футболчилар гуруҳи Гвардиола қўл остида мағлуб бўлмай қўйди. Бу 2011/12 мавсумда биз ЛаЛигада ғолиб бўлмагунимизча давом этди. "Реал"нинг Моуриньо билан ғалабаси "Барселона"ни ўз жойига тушириб қўйди. Ўшандан бери "Барселона" ҳурматини йўқотди" - дейди Гранеро.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: EFE