UZ

Сўнгги янгиликлар

17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:26Музаффар Музаффаров жамоаси билан тарихий натижа қайд этди   5 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:57"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  5 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  4 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  4 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  2 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  7 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  6 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  3 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  3

Голландияда тур қаҳрамони Ван Бастеннинг рекордини янгилади Янгиликлар

Голландияда тур қаҳрамони Ван Бастеннинг рекордини янгилади

"Аякс" академияси тарбияланувчиси 17 ёшли Яйро Ридевальд, "Рода" - "Аякс" учрашувининг 80-дақисида майдонга тушиб жамоаси ғалабасини таъминлай олди.
Учрашувда "Аякс" 1:0 ҳисобда ортда бораётган эди. Шунда жамоа бош мураббийи Франк де Бур ўринбосарлар таркибида тўп тепаётган ҳимоячини майдонга туширди. Гарчанд ҳимоячи бўлсада, Ридевальд 88 ва ҳакам томонидан қўшиб берилган иккинчи дақиқада гол уриб амстердамликларга ўта муҳим бўлган уч очкони келтирди. Бу билан футболчи шу кунга қадар афсонавий Марко ван Бастенга тегишли бўлиб турган рекордни янгилади. Гап шундаки, Ридевальд "Аякс" тарихига дебют ўйинида гол урган энг ёш футболчи унвонини ўзиники қилиб олди. Ван Бастен гол урганида 17 ёшу 154 кунлик эди. Ридевальд эса роппа-роса 50 кунга эртароқ зафар қучишга муваффақ бўлди.

Учрашувдан сўнг, "Аякс" футболчилар ҳимоячини бошларига кўтарган ҳолда майдондан олиб чиқдилар. Иккинчи голдан кейин Ридевальд қувончдан футболкасини ечканлиги учун сариқ карточкага муносиб кўрилган.

РОДА - АЯКС - 1:2 (1:0)
Голлар:
Дейкхёйзен, 34 (1:0). Ридевальд, 88 (1:1). Ридевальд, 90+2 (1:2).

Голладия чемпионати турнир ЖАДВАЛИ билан танишинг.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика