UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Агент Альвареснинг "Атлетико" бўйича позициясини ошкор қилди  0 13:12Довбик янги клуб қидирмоқда  1 12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  6 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  2 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  3 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  12 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  1 09:22"Андижон"дан трансфер тақиқи ечилди  1 08:55"Ливерпуль" "Эл Класико" вақтида "Реал"нинг икки нафар футболчисини кузатиб боради  3 08:28"Барселона" президенти: "Реал"ни мағлуб этишимизни томоша қилишдан ҳеч қачон чарчамайман"  28 08:01Месси дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" ғалабани қўлга киритди  9 07:40Суперлига. Бугун Водий дербиси бор  11 01:45А Серия. "Милан" кутилмаганда очко йўқотди  13 01:15Артета "Арсенал" "Челси" рекордини янгилашни истаётганини айтди  6

Г.Невилл: “Погба учун ким ҳозир 80-100 миллион евро тўлашни истайди?” Янгиликлар

Г.Невилл: “Погба учун ким ҳозир 80-100 миллион евро тўлашни истайди?”

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ сардори Гари Невиллнинг фикрича, ёзги трансер ойнаси вақтида “қизил иблислар” ярим ҳимоячиси Поль Погбада жамоани алмаштириш эҳтимоли жудаям кам.

“Бутун мавсум давомида клубдан ўзидан узоқроқ тутишга уринди. Агенти эса доим нималарнидир гапириб турди. Энди эса коронавирус пандемияси туфайли футболдаги иқтисодий инқироз вақтида ким уни 80-100 миллион еврога сотиб олишни истайди? Қайси клуб унга катта маош тўлашга тайёр?

Поль “Юнайтед”да яна 12-18 ой давомида қолишига тўғри келади. Балки ўшанда у Фернандеш, Фред, Мактоминай, Магуайр, Ван-Биссака, де Хеа, Рашфорд ва Гринвуд билан бирга ўйнаш учун яхши имкониятга эга эканлигини тушуниб олар...” дея Невиллнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sports.

Погбанинг “Манчестер Юнайтед” билан шартномаси 2021 йилнинг 30 июнига  қадар мўлжалланган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика