UZ

Сўнгги янгиликлар

21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  3 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  3 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  6 20:00Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ва "Лочин" ўртасидаги 1/8 финалнинг илк ўйини бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  6 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  25 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  2 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 18:34Ўзбекистон U-21 — Россия U-21. Ўртоқлик ўйини учун таркиблар маълум  26 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  14 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  10 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1 15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  10 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  13

Ғиёс Комилов: "Навбаҳор"дан "Қўқон-1912"га ўтишимга битта сабаб бор эди" Янгиликлар

Ғиёс Комилов: "Навбаҳор"дан "Қўқон-1912"га ўтишимга битта сабаб бор эди"

Тажрибали ҳимоячи Ғиёс Комилов 2017 йилни Наманганнинг "Навбаҳор" клубида ўтказди.

У бир мавсумнинг ўзида ишончли ўйинлари орқали "лочинлар" мухлисларининг ёқимтойига айланди. 25та учрашувда майдонга тушиб рақиб дарвозасига икки бор тўп киритган бўйдор ҳимоячи янги мавсум арафасида водийнинг бошқа бир клуби "Қўқон-1912" билан шартнома тузди. Биз ҳимоячи билан ўтган ҳамда янги мавсум ҳақида суҳбатлашдик.

- Ўтган мавсум ҳақида фикрларингиз мухлисларга қизиқ.

- 2017 йилги мавсумда мен ўзим туғилиб катта бўлган Наманганнинг "Навбаҳор" клуби шарафини ҳимоя қилдим. Мавсум ажойиб ўтди. Бир қатор ғалабаларга эришдик. Энг қувонтиргани эса Намангандаги ҳеч бир учрашувда рақибга ютқазмадик.

- Бир йил давомида ўйнаган "Навбаҳор" клубидан сиз учун қандай хотиралар қолди?

- Жуда илиқ таассуротлар қолди. Жамоа билан жуда ҳам иноқ бўлдик. Худди анча йилладан бери биргадекмиз. Шу фурсатдан фойдаланиб "Навбаҳор" жамоасидаги барчага, вилоят ҳокими Хайрулло Ҳайитбойевичга раҳмат айтаман. Шу инсонга ўхшаган спортга эътибор берадиган, спортни севадиган ёшларга эътибор берадиган инсонлар кўпайишини тилаб қолардим.


- "Навбаҳор" олдига янги мавсумда 3-ўринни олиш вазифаси қуйилди. Нима деб ўйлайсиз собиқ клубингиз бунга эриша оладими?

- Таркибда кучли футболчилар бор. Уларга бу борада омад тилайман.

- Наманганлик мухлислар ҳақида қандай фикрдасиз?

- "Навбаҳор" мухлисларига ҳам катта раҳмат айтаман. Уларни ҳурмат қиламан, стадиондаги ажойиб муҳитни соғинаман. Албатта улар билан ҳали яна кўришамиз. Барча ўзбек футболидаги жамоларга, футболчиларга омад тилаб қоламан.

- Сизнингча "Навбаҳор"да ўтган мавсумнинг энг яхши уч футболчиси кимлар бўлди?

- Барча футболчилар яхши ўйнашди. Улардан фақат уч нафарини айтиш керак бўлса Азиз Турғунбоев, Остон Ўрунов ва Аъзам Алиев.

- Қишда сиз хорижга ҳам кетишингиз мумкин эди. Нима учун легионерга айланмадингиз?

- Тўғри, қишда хориж клубларидан бирида кўрикдан ўтдим. Аммо айрим сабабларга кўра бу жамоа билан келиша олмадим.

- "Қўқон-1912"га ўтишингизга сабаб бўлган энг асосий жиҳат қайси?

- Қўқон жамоасига келишимнинг сабаби битта - Нўъмон Ҳасанов билан бирга ишлаш ниятим бор эди. Худо хоҳласа янги клубимнинг ғалабаларига хисса қўшишга ҳаракат қиламан.

- Айни пайтда Ўзбекистоннинг энг кучли марказий ҳимоячилари кимлар?

- Юртимизда кучли марказий ҳимоячилар кўп. Масалан Ислом Тўхтахўжаев, Шерзод Аъзамов ва жамоадошим Мурод Холмуҳаммедов.

- Жаҳоннинг энг кучли марказий ҳимоячилари-чи?

- Ҳозир энг кучлиси Серхио Рамос!


- ПФЛ томонидан ташкил этилган тестларда қандай натижа кўрсатганизни айта оласизми?

- Жароҳатим туфайли ҳали топширмадим. 26 февраль куни тестдан ўтаман. Ўйлайманки бу қийинчилик туғдирмайди.

- Суперлигадан нима кутаяпсиз?

- Бу чемпионатимиз йил ўтган йилгидан ҳам анчагина қизиқарли бўлади деган умиддаман. 12та клуб дастлаби кучли олтиликка кириш учун курашади. Сўнгра мана мана шу 6та клуб чемпион бўлиш учун рақобат қилишади. Янги формат бўлгани учун, янгича ўйинлар кутаяпман.

- Собиқ клубингиз "Машъал" ПРО-лигага тушириб юборилди. Бунга муносабатингиз.

- Албатта Муборак клуби учун ва собиқ жамоадошларим учун хафаман. Лекин қарор ҳақида гапириш менинг ишим эмас. "Машъал"га тезда Суперлигага қайтишини тилайман.

- "Қўқон-1912" шундай таркиб билан Суперлигада қайси ўринни эгаллай олади?

- Таркибимиз етарлича кучли. Бир қатор янги футболчилар ҳам сафга қўшилди. Албатта юқори ўринлани кўзлаяпмиз. Айнан қайси ўринни олишимизни олдиндан тахмин қила олмайман.

- "Қўқон-1912" футболчилари Жавоҳир Сидиқов ва Ойбек Рустамов яқинда Осиё чемпиони бўлишди. Уларда юлдузлик касали кўзга ташланмаяптими?

- Йўқ! Умуман унақа нарса йўқ. Улар Осиё чемпионатидан келгач бундан ҳам кўпроқ ишлашларини бош мураббий Нўъмон Ҳасанов айтиб тушунтирдилар. Уларнинг келажаги порлоқ деб ўйлайман.

- Машхур мураббийлардан бири ўзбек футболчилари "Реал" ёки "Барселона"да эмас араб клублари ёки максимум Россиянинг ўртамиёна клубида ойнашни орзу қилади деб айтди. Футболчи сифатида айтингчи ростдан ҳам шундайми?

- Вақти келиб биздан ҳам "Реал" ва "Барселона"да ўйнайдиган футболчилар ҳам чиқади. Ҳозирда спортга ва футбола жуда ҳам катта эътибор бериляпти. Бундан жуда ҳам хурсандмиз ва буни оқлашга ҳаракат қиламиз.


- Суперлига ўйинлари иссиқ қуёш остида эмас балки кечки соатларда бошланиши футболчилардан янада чиройли футбол кутишимизга сабаб бўладими?

- Албатта! Жазирама иссиқда ўйнагандан салқин ҳавода ўйнаган қулайроқ. Бу футболчиларга қўшимча куч беради. Шунингдек мухлислар учун ҳам қулай. Бемалол иш ёки ўқишдан чиқиб стадионларга келиб бизни қўллаб-қувватлаб тура олишади. Бизга мана шундай шароитлар ва енгиллик яратиб берганликлари учун ЎФА ҳамда клублар раҳбариятига раҳмат айтаман!

- Қайси мураббийларга миннатдорчилик билдирмоқчисиз?

- Биринчи мураббийим Жамшид Абдураимовга, марҳум Низом Нортожиевга, "Машъал" ва "Навбаҳор"даги барча мураббийларга  раҳмат дейман. Ҳозиргача мураббийим, устозим, акамдек бўлиб қолган Зафар Мусабоевга ҳам миннатдорчилик билдираман.

Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика