Гильфи Сигурдссон: "Исландия ўсишда давом этади деб умид қиламан"

Tolibjon Qosimov
4 июл 2016, 10:57
Исландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Гильфи Сигурдссон Еврони тарк этганини изоҳлаб ўтди.
"Биз биринчи бўлимдаги ўйинимиздан ҳайрон қолдик, лекин французлар ғалабага ҳақли эдилар. Ўзимиздан фахрланамиз. Бу фантастик турнир бўлди. Биз ўз вазифамизни уддаладик ва ҳеч ким кутмаган нарсани бажардик. Бу кичик терма жамоа учун катта натижа. Жамоамизда 10-15 нафар футболчининг ёши футбол учун идеал ҳисобланади. Олдинда Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари турибди. Умид қиламанки, бизни ёрқин келажак кутиб турибди ва биз ўсишда давом этамиз", - дейди футболчи.

Смартфон ютишни истайсизми, унда марҳамат! Шартлар эса бу ерда >>>> ТАНЛОВ

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›