Гиди Канюк: "Машғулотлар яхши ўтмоқда"

Aziz Tukhtamuradov
16 июл 2017, 15:24
Жамоамизнинг янги футболчиси машғулотлар хусусида фикр билдирди.

Гиди Канюк (ярим ҳимоячи): - Машғулотлар яхши кечмоқда. Биринчи кунданоқ Шота Арвеладзе қўл остида иккинчи даврага жиддий ҳозирлик кўряпмиз. Барча футболчилар имкон қадар яхши ишлашга интилмоқда. Иккинчи давра учун пухта ҳозирлик кўриш зарурлигини тушуниб турибмиз. Клуб ва жамоада мени жуда илиқ қарши олишди. Тезроқ жамоага мослашишим учун ёрдам беришмоқда. Бу жараён тез ўтмайди, аммо клубдагилар кўмагида буни уддалайман деб ўйлайман. Ҳозирча бутун фикрим "Пахтакор"га ёрдам беришга қаратилган, дейди "Пахтакор" клуби футболчиси Гиди Канюк


"Пахтакор" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›